Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.48K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Onalar_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2024-03-28 04:01:06
​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Хайрли тонг!


Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир...
Уни хоҳлаганига юборади...

- Агар молга юборса уни кўпайтиради;
- Агар жисмга юборса уни қувватли қилади;
- Агар умрга юборса уни обод этади;
- Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади;
- Агар қалбга юборса уни саодатли қилади.

Аллоҳим! Ҳар нарсамизни баракот билан ризқлантир!
Амин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
20.8K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-03-27 19:30:24 Берувчи қўл яхшироқ

(Ривоят)

Бир ота ўғлини ишлаб, тирикчилик учун пул топиб  келишини талаб қилди. Ўғил унинг талабини бажариш учун йўлга тушди. Бироқ бир неча соат ўтмасиданоқ  ўғил қайтиб келди. Отаси:
- Нима учун қайтдинг? Ўғил:
- Эй, отажон! Мен дарахт остида ўтирган эдим, бир пайт ўлими яқинлашиб қолган бир касал қарғани кўрдим. У қандай қилиб ризқ топади, деб ўзимга савол бериб турган эдим, тўсатдан шер катта ўлжа билан келиб,  ундан ўзи тусаганича тановул қилди. Қорни тўйгач, қолганини  ташлаб кетди. Ўша заҳоти ҳалиги хаста қаға ундан тановул қила бошлади. Ризқ кафолатланган экан, деб қайтиб келдим, - деди.  Ота:
- Ўйлаб кўрчи, ўғлим. Бошқалардан ортиб қолган қолдиқ ҳисобига яшайдиган қарға бўлиб яшаш яхшими ёки ўзини-ўзи таъминлаб, яна бошқаларга  ҳам берадиган шер бўлиш яхшими? Бошқалардан келадиган ёрдамни кутиб яшаш яхшими ёки ўзинг меҳнат қилиб топганинг яхшими? Эсингдан чиқарма, берувчи қўл олувчи қўлдан яхшироқдир!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.6K views16:30
Ochish/sharhlash
2024-03-27 14:00:02 Тилак....

Тилагим шу сендан, яратган эгам,
Фарзандларим ўқиб камолга етсин.
Булбуллар кўпайсин, хофизи қуръон,
Менинг авлодимдан қорилар чиқсин.

Бизларга меъросдир Набийдан келган,
Қуръонни ўқимоқ, суннатдан бўлган.
Қалблари илохий ишққа йўғрилган,
Менинг авлодимдан қорилар чиқсин.

Азиз бўлгай уққаннинг, икки дунёси,
Дилларга нур бағишлар, қуръон зиёси.
Заррача бўлмаган, дилда риёси,
Менинг авлодимдан қорилар чиқсин.

Шайтонни азоблаб, минг бор ўлдирган,
Каломни дилларга жойлаб тўлдирган.
Жаннатда бошимга тожлар кийдирган,
Менинг авлодимдан қорилар чиқсин.

Бўлишсин кибрдан, узоқда Тоҳир,
Тиллари кабидек, кўнгли хам зоҳир.
Миншари Рошиддек хофизи моҳир,
Менинг авлодимдан қорилар чиқсин.

Бир куни тупроққа кетар бу жон-а,
Қолмасин юракда шу бир армон-а.
Бағишлаб туришсин қилиб хатмона,
Менинг авлодимдан қорилар чиқсин.

Шуҳрат Шукур

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
19.7K views11:00
Ochish/sharhlash
2024-03-27 11:09:04
Дунё бизники эмас, биз ҳам дунёники эмасмиз, ҳаммамиз Аллоҳникимиз ва албатта Унинг ҳузурига қайтамиз!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
13.7K views08:09
Ochish/sharhlash
2024-03-27 07:00:58 Илм талаб қилувчини Аллоҳ азобламас...
Илм талаб қилувчининг илм талабига ажратган вақти учун ҳисоб-китоб қилинмас...
Илм талаб қилувчи юрган йўлига фақаришталар қанотини пояндоз қиладилар..
Илм талаб қилувчининг ҳаққига сувдаги балиқлару йўл чеккасидаги ўт-ўлану тошларгача истиғфор айтиб турадилар..
Илм талаб қилувчи Пайғамбарларнинг меросхўридир..
Илм талаб қилувчи уйидан илм нийятида чиқса-ю, аммо дунё талаб қилувчи бўлиб қолса ва илмга кира олмаётганидан афсусда бўлса унга барибир Илм савоби ёзилиб туради...
Илм толиби туганмас хазинага эришибди...
Пайғамбарликдан сўнгра бандалар учун Илм каби бошқа яхши нарса берилмади..
Илм - турли фандан ҳам Роббисини топмоқ демак.
Илм - олам демак
Илм - олим бўлмоқ демак
Илм - ҳар қандай қулфга тушадиган калит эгаси бўлмоқ демак
Илм - ҳеч қачон ўзгарнайдиган мода демак..
Илм - юздаги нур, дилдаги сурур, қалбдаги ҳузур, тилдаги дур демак...

СубҳанАллоҳ, илм олишдан сизни яна нима тўсиб турибдики..   ???

Хайрлиси ва яна хайрлиси.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15.6K views04:00
Ochish/sharhlash
2024-03-27 04:01:20
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

Бошлаб олган янги тонг муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

АЛЛОҲИМ,

Қалбимизни кенг қилгин,

Ишларимизни осон қилгин,

Айбларимизни беркитиб, сатр қилгин,

Гуноҳларимизни мағфират қилгин,

Ғамларимизга кушойиш бергин,

Маҳзунлигимизни кетказгин,

Беморларимизга шифо бер,

Ҳамда азобсиз ва ҳисоб-китобсиз бизни жаннатга киритишингни дуо қилиб сўраймиз, ўтинамиз.

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15.8K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-03-26 19:30:37 ПАРВОЗ

Кунларнинг бирида подшоҳга иккита бургут полапонлари совға қилинди. Подшоҳга бургутчалар жуда ёқибди ва уларни яхши парвариш қилиш учун махсус одамларни тайинлабди. Ҳар куни бургутларнинг парвоз қилишини сабрсизлик билан кута бошлабди.
Ва ниҳоят бургутларнинг биттаси уча бошлабди. Ўз парвози билан самоларни қучибди. Подшоҳни эса учмаётган иккинчи бургут ташвишга соларди.
Нега учмаяпти экан а?
Салтанатдаги барча овчилар ва табибларни йиғиб бургутни учмаётгани сабабини аниқлаш ва бургутчани парвоз қилишини амалга ошириш ҳақида топширма берибди. Лекин барча уринишлар зое кетиб, бургут барибир учмабди…
Доно вазир подшоҳга саройдаги боғбонни бу ишга жалб қилишни маслаҳат солибди. Боғбонга вазиятни тушунтириб подшоҳнинг топшириғини етказишибди. Боғбон бургут яшаётган боғ томон юриб кетибди. Бироздан сўнг самода иккинчи бургут кўринибди. У қанотларини қоқиб боғ узра мағрур парвоз қилибди.
Подшоҳ қувонч билан боғбондан сўрабди:
- Сен топшириқни аъло тарзда бажардинг, энди айтчи, хеч ким уддалай олмаган ишни қандай уддаладинг?
Боғбон табассум билан:
- Подшоҳим, мен деярли хеч нарса қилмадим.
Бор йўғи бургут қўниб турган шоҳни кесиб ташладим, бургут эса ноилож уча бошлади…

Хулоса:
Ҳаётингиздаги тўсиқ ва муаммоларни енга олишингизга ўзингизга ишонч йўқ бўлса хеч қачон уларни енгга олмайсиз, бир умр шоҳда “қўниб” ўтираверасиз...


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
12.7K views16:30
Ochish/sharhlash
2024-03-26 14:01:30 УЙИМИЗГА КЕЛИНГ

Опа, аҳволингиз яхшими айтинг,
Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун.
Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Ака, сочингизга оралабди оқ,
Чарчаган одамдай турибсиз нечун.
Бир марта суяниб, ука деб менга,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Синглим, нима гаплар, айта қол синглим,
Йўқлаб боролмадим илтимос тушун.
Эртадан кечгача ишдаман билсанг,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Ука, укажоним, ишонган тоғим,
Кўнглим хотиржамдир сен менга устун.
Ота ва онамни хурсанд қилай деб,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Жигарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга,
Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун.
Болалик даврига қайтиб бир лаҳза,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15.5K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-03-26 07:02:58 ЭХ ОДАМЗОД

– Намунча ерга ёпишмасанг, – дебди Шамол.
– Ернинг меҳри, бағри иссиқ-да, – дебди Қор.

Шакл

– Кўп сиқмагин, эзилдим-ку! – зорланибди Лой.
– Сиқмасам, ғишт шаклига кириб бўпсан! – деб жавоб қилибди қолип.

Гўзаллик

– Одамлар нега доим сенга интилади? Сиринг нимада?– сўрабди Жар.
– Уларни бошимга кўтариб, дунёни кўрсатаман, – дебди Чўққи.

Алам Ва Ғам

Алам шериги Ғамга дебди:
– Табассум билан гаплашма, у бизни кўролмайди.

Бағри Иссиқ

– Тошкўмир бунча қоп-қора, хунук бўлмаса? – дебди Кесак.
– Сиртдан баҳо бермагин, унинг бағри нақадар иссиқ, – дебди Тош.

Тўғрилик Учун

Болға эгри михни тўғрилашга ҳаракат қиларди. Шунда эгри Михдан нидо чиқибди:
– Раҳминг келсин…
– Бўлмаса, тўғри тур-да, – дебди Болға.

Девор

– Одамлар ғалати-да, деворнинг қулоғи бор, секин гапиринглар, деб мени гуноҳкор қилишади, – дебди Девор.
– Эътибор берма, улар бир-бирларидан қўрққанларидан сендан хавотирланишади, – дебди шифт.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
12.7K views04:02
Ochish/sharhlash
2024-03-26 04:01:29
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ.

Сешанба тонги муборак бўлсин!


Кимни қалби покиза бўлса у фақат гўзалликни кўради,
•Қалбида нопоклик бўлган инсон фақат ёмон нарсаларни кўради.
•Ким нимани изласа шуни топади.

•Дунёдаги барча нарсалар қалбни атрофида айланади, фақат айланувчи нарсалар икки тоифага бўлинади ЯХШИЛИК ва ЁМОНЛИК.

•Қалбингиз қандай холатда бўлса шу нарсалар сиз томон тортилади.

•Қалбингизни хафагарчиликлардан, кечираолмасликдан, нафрат, адоватдан, хасаддан покланг.

•Бошланган янги кун янги мўъжизаларга...
•Сизни қувонтирадиган
янгиликларга...
•Ҳаётингизда янги саҳифа очувчи учрашувларга...
•Сиз истаган бахт, омад, меҳр ва қувончга лиммо-лим бўлсин!


Кунингиз Аллоҳ паноҳида офиятда, ўзингиз истаганингиздек гўзал ўтсин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.9K views01:01
Ochish/sharhlash