Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.48K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Onalar_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2024-04-10 10:11:50 Байрам муборак

Тонг саҳарлаб айтилса азон,
Хамма шошар ул масжид томон.
Қандай хузур, қалбларга дармон,
Бу кун хайит, байрам муборак.

Ўтиб кетди нур тўла кунлар,
Таровеҳлар, хатми қуръонлар.
Қувончлидир фараҳли онлар,
Биродарлар хайит муборак.

Таниш-билиш, қариндошларим,
Туғушганим, жон қондошларим.
Аҳли Ислом, эй диндошларим,
Ийдул фитр, ҳайит муборак.

Келгуси йил келар рамазон,
Дуо қилинг, етайлик омон.
Кимлар етди, кимларга армон,
Шодлик куни, хайит муборак.

Армонлардан бу кун арингиз,
Бориб йўқланг, яқинларингиз.
Саҳоватда бўлайлик, "денгиз",
Мурувват кун, хайит муборак.

Ибодатда бўлганмиз қойим,
Қабул этсин, ўзи Худойим.
Обод бўлсин юртимиз доим,
Барчамизга хайит муборак.

Шуҳрат Шукур

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
17.4K views07:11
Ochish/sharhlash
2024-04-10 03:22:36
Яқинларингизни қилинг зиёрат,
Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат,
Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат,
Хайит айёмингиз бўлсин Муборак


Ассалому алайкум, азиз диндошим!

Ислом аҳлининг байрами – Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Аллоҳ таоло барчаларимизнинг бу муборак ойда қилган солиҳ амалларимизни Ўз даргоҳида қабул қилган, гуноҳларимизни мағфират қилган бўлсин!
Бизларга такрор ва такрор Рамазон ойига етишни, уни чинакам қадрлаган бандаларидан бўлишни насиб қилсин.
Бугунги ИЙД Рамазон ҳаммамизга муборак бўлсин!

‌ ИЙД РАМАЗОН МУБОРАК!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
43.5K views00:22
Ochish/sharhlash
2024-04-09 14:01:19 Еттинчи осмонга чиқиб руҳимиз
Ҳаёлан жаннатга сайр, Рамазон
Бирпасда ўтибди ўттиз кунимиз
Келгуси йилгача хайр, Рамазон.

Ҳоли қил ғубордан барча дилларни
Дуода ўтказдик гўзал тунларни
Заржирбанд айладинг шайтон, жинларни
Бизларга ўн бир ой сабр, Рамазон.

Саждага умидвор бошлар эгилган
Дилларга имондан уруғ экилган.
Бандалар кўзидан дув дув тўкилган
Нафсу гуноҳларга қабр, Рамазон.

Аллоҳдан биз учун эҳсон бўлгандек
Имони бутунга осон бўлдинг лек.
Бор йўғи бир ойга меҳмон бўлдинг лек
Савобинг бир йилга татир Рамазон.

Бирзумда ўтибди ўттиз кунимиз
Яна келгунингча хайр, Рамазон...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
19.3K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-04-09 07:25:01 ЮРАККА МАЛХАМ !

Тана аъзолари бир - биридан сўрашибди:

- Қачон дам оласан?

Бош, қўл, оёқ тана ухлаганда дейишибди.

Ошқозон овқатни хазм қилиб бўлганимда, дебди.

Шундай қилиб, хамма аъзолар жавоб берибди, фақат ЮРАК жим турганмиш.

- Сен туғилганингдан бери дам олмай ишлайсан. Сен қачон дам оласан? - деб хайратланиб савол беришибди "бошқалар".

Юрак шундай деб жавоб берибди :

- Мен яхши, ёкимли сўзлар эшитсам дам оламан!


Келинг бир - биримиздан ёкимли, дил сўзларимизни аямайлик.

Токи юракларимиз таскин топсин, дам олсин.

Шундай пайтлар бўладики, дилимиз оддийгина илиқ сўзга мухтожлик сезади... Негадир биз бир - биримизга шу сўзларни айтишга қизғонамиз... вақтимиз йуқдек гўё...
Келинг бир - биримиздан ёқимли дил сўзларимизни аямайлик.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
23.4K views04:25
Ochish/sharhlash
2024-04-09 04:01:35
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг

Сешанба тонги ва бу Рамазон ойининг сўнги куни муборак бўлсин..

Тутган рўзаларимизни Аллоҳ қабул қилсин. Келаси Рамазон ойларига ҳам барчамиз соғ-саломат етиб боришлик насиб қилсин.
Ҳамиша оилангиздан қут-барака аримасин.

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
27.5K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-04-08 19:30:35 Бу воқеа ироқлик такси ҳайдовчисининг ҳаётида рўй берди. Яхшиси, воқеани унинг ўзи сўзлаб берсин:

- Оддий кунларимдан бири эди ўша кун. Мижозларимдан бирини айтилган манзилга олиб бориб қўйдим. Машинамни ортга қайтараётганимда кўп қаватли уйдаги балконлардан бирида турган ёшгина жувоннинг менга шошиб қўл силтаётганига кўзим тушди. Аёл менга «кутиб туринг» деяётгандай ишора қиларди. Бироздан кейин ҳовлиқиб етиб келди. Уст-боши хароб, ранг-рўйи бир аҳволда. Лекин ажабланмадим. Ҳозир бутун Ироқ аҳолисининг деярли ярми шу аҳволда...
- Мени тиланчи деб ўйламанг, - деди жувон салом бергач. –Уйда уч гўдагим очдан ўляпти!..
Унинг овозидаги дард юрагимни зирқиратиб юборди.
-Эримни босқинчи аскарлар ўлдиришган. Ҳозиргача бор-будимни сотиб кун кўриб келдим. Аммо энди қўлга илингулик ҳеч нарсам қолмади. Болаларим уч кундан буён туз тотишгани йўқ. Ўзим нима бўлсам бўларман, лекин гўдакларимнинг нон сўраб ёлборишларига чидолмаяпман. Худо йўлида, етимларимга ёрдам қилинг!..
Шартта чўнтагимга қўл солдим. Бир даста пулимни чангаллаганимда, шайтон ғалаён қилди: «Нима қиляпсан ўзи?! Бунақаларни энди кўришингми? Ахир бу пулларни не машаққат билан йиққансан-ку!Болаларингнинг ризқини қийиб йиққансан!»
Чинданам шундай. Машинамнинг ғилдиракларини алмаштириш учун неча ойлардан буён пул йиғаётгандим. Хотиним емоқ-ичмоғимизни озайтириш ҳисобига йиғиб берганди бу пулларни. Ҳар кеча ишдан қайтишимни хавотир билан кутиб ўтиради, емирилган ғилдираклар билан бирор ҳалокатга учрамасайди деб қўрқиб ўтиради. Бугун устахонага боришим керак...
Жувон ўйланиб қолганимни кўриб, йиғлаб юборди.
- Тиланчилик қилиб ўрганмаганман. Жон қардошим, нон дардида номусимни сотишга мажбур қолмайин. Имконингиз бўлса, гўдакларимнинг жонини, менинг номусимни сақлаб қолишга ёрдам беринг...
Юрагим ёниб кетди! Ёнимдаги бор пулни олдим-да, жувонга тутқаздим:
-Ҳеч қачон номусингни сотма, синглим! Бу пуллар бир кунингга ярар. Қолганини Аллоҳ беради. Менинг қўлимдан келгани шу...
Жувон ҳаяжондан қалтираб кетди. Кейин ингичка қўлларини кўтариб, дуо қилди:
-Аллоҳим бу яхшилигингизнинг муносиб мукофотини берсин! Сизни Ўзи ярлақасин! Ўзи қўлласин!..
Ўша куни аранг нон пули топиб, уйга қайтдим.
- Устахонага бормадингизми? – дея хавотир билан тикилиб турган хотинимга ёлғон гапиришга мажбур бўлдим:
- Бордим. Аммо ҳозир менинг машинамга мос ғилдираклар йўқ экан. Келтиргач, ўзлари хабар беришади...
Орадан уч кун ўтди. Кечқурун уйга қайтсам, хотиним қўлимга бир парча қоғоз тутқазди.
- Ғилдиракларни ўрнатишга бораркансиз. Устахонадан хабар юборишибди, - деди суюниб.
Анграйиб қолдим. Ахир бу қанақаси! Ҳеч қанақа устахонага бормаганман-ку!
Шошиб қоғозга қарадим. Исм-шарифим, манзилим тўғри ёзилган. Устахона манзилиям бор.
Хотинимга сир бой бермадим, аммо эрталабгача ухлолмай чиқдим. Балки янглишишгандир? Бошқасига адаштиришгандир?
Эртасига эрталаб айтилган манзилга бордим. Шогирд бола қўлимдаги қоғозни олди-ю, менга ҳайратланиб қаради ва ичкарига югуриб кетди. Бироздан кейин ҳаяжондан титраган овози эшитилди:
-Келди, уста! У келди!Ҳайратим минг чандон ошиб турганида, ичкаридан тўладан келган, эллик ёшлардаги уста шошиб чиқиб келди. Менга бирпас тикилиб турди-да, ҳўнграб йиғлаганича бағрига босди:
- Демак, сен экансан-да! Демак, бу сен экансан!
Ҳеч нарсага тушунмасдим. Лол эдим. Охири ўзимни қўлга олиб, устанинг қўлларидан маҳкам тутдим.
- Нималар бўляпти ўзи? Тушунтириб беринг менга, уста!
Уста қалтироқ қўллари билан кўз ёшларини артаркан, дедики:
- Мана уч кечадирки, тушимга Расулуллоҳ (с а в) киряптилар. Менга дейдиларки, «Фалон манзилдаги фалончини чақиргинда, машинасининг ғилдиракларини алмаштириб бер. Фақат ундан ҳақ олма. Ҳақини мен тўлайман. Қиёматда шафоатимга ноил бўласан!»... Аллоҳ учун сўзла, қардошим, қандай яхшилик қилгандингки, Расулуллоҳ(с а в)нинг ўзлари сенинг мушкулингни осон қилиш ҳаракатидалар? Қандай..
Мен ортиқ устанинг сўзларини эшитмасдим. Кўз ёшларидан бўғилиб қолгандим, юрагим қинидан чиққудек потирларди: (СубҳанАллоҳ)

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
26.3K views16:30
Ochish/sharhlash
2024-04-08 14:03:59 ДЎСТГА ДЎСТ БЎЛ

Сохталикни йиғиштир дўстим,
Нафс қулига айланиб қолма.
Омад келиб кўпайса пулинг,
Дўстга дўст бўл ўзгариб қолма.

Молу дунё ўткинчи билгин,
Сўзларимга қовоғинг солма.
Сенга берса худо уч тўрт сўм,
Дўстга дўст бўл ўзгариб қолма.

Ташвиш бўлса бирга енгамиз,
Дўстим қўрқма ҳавотир олма.
Яхшиллигим унутмасанг бас,
Дўстга дўст бўл ўзгариб қолма.

Уйда жуфту ҳалолинг туриб,
Зинокорга бойланиб қолма.
Гап гапирса масқара қилиб,
Дўстга дўст бўл ўзгариб қолма.

Худо суйган бандаси бўлгин,
Номоз ўқиб ҳеч қачон толма.
Худо берса сенга мол дунё,
Дўстга дўст бўл ўзгариб қолма.

Жоним ачиб гапирдим сенга,
Хафа бўлиб кўнглингга олма.
Дўстлигимиз абадий бўлсин,
Дўстга дўст бўл ўзгариб қолма.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.0K views11:03
Ochish/sharhlash
2024-04-08 11:28:46
Қалб ажойиб нарса. Унда ҳамманинг ўрни бор...
Ва ҳеч ким ҳеч қачон бировнинг ўрнини тўлдира олмайди. Шундай вақтлар бўладики, атрофинг тўла одам, лекин ёлғизсан...

Чунки кимдир йўқ бўлади..!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
13.3K views08:28
Ochish/sharhlash
2024-04-08 04:00:06
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллох яна бир тонгни кўришни насиб этибди, Алхамдулиллах...

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Синовларини осон қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик ва синовларига сабр берсин! Амин!

Яхшилик ва яхши инсонлар кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6JwP
12.9K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-04-07 14:01:23 Кетма Рамазон

Сен келдинг файзлар келди,
Тотли ўтар лахза он.
Диллар шодликга тўлди
Кетмай тургин Рамазон.

Ифторликлар бошланди,
Севинч кўзлар ёшланди,
Мискин, ночор ошланди,
Кетмай тургин Рамазон.

Сен келдинг иймон келди,
Ор келди виждон келди,
Диллар умидга тўлди,
Кетмай тургин Рамазон.

Сен кетсанг иймон кетар,
Ор кетар виждон кетар.
Туйдим баридан нетай,
Кетмай тургин Рамазон.

Сенинг ўрнинг бўлакча,
Жаннатларга йўлакча.
Дилдаги шул тилакчам,
Кетмай тургин Рамазон.

Отабек Юсуф зорман,
Ёлвораман ўзингга.
Ўйлаб шуни бедорман,
Кетмай тургин Рамазон.

Отабек Юсуф

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.6K views11:01
Ochish/sharhlash