Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.48K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Onalar_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2024-05-01 07:40:10 ХОҲЛАГАНИНГНИ ҚИЛ...

Хоҳлаганингни қил, лекин билиб қўй: нима қилган бўлсанг, бир кун келиб, ўзингга қайтади.

Зулм қилсанг, бир кун келиб сенга ҳам зулм қилинади.

Озор берсанг, бир кун келиб сенга ҳам озор берилади.

Ҳаққинг бўлмаган нарсани олсанг, бир кун келиб сенинг ҳаққинг тортиб олинади.

Эртага сенга нисбатан нима иш қилинишини хоҳласанг, ҳозироқ шуни қил.

Билиб қўй, жазо гуноҳнинг ўз жинсидан бўлади (қайси гуноҳни қилган бўлсанг, ўзингга ҳам худди шу гуноҳ қайтади).
Қилмишингга яраша жазо оласан!

Манба: "Ҳикматлар" китоби.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.6K views04:40
Ochish/sharhlash
2024-05-01 04:00:10
Ассалому алайкум,
Хайрли тонг!


Яна бир тонгга етказган, яна бир кунни берган Яратган эгамга чексиз хамду санолар бўлсин! Хонадонингиздан файз-барака, тўкин - сочинлик аримасин!

Кунингиз файзли ва барокотли ўтсин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
18.1K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-04-30 14:02:53 ҚАЧОН МАСЖИД БОРАСИЗ?

Эй олтмишга етганлар,
Умри елдек ўтганлар,
Худодан бахт кутганлар,
Қачон масжид борасиз?

Югурасиз тўй деса,
Ноғора-ю куй деса,
Ширвоз кабоб, қўй деса,
Қачон масжид борасиз?

Ҳаром-ҳариш ютасиз,
Нафсни хурсанд этасиз,
Тағин жаннат кутасиз,
Қачон масжид борасиз?

Ҳой мўйсафид, майпараст,
Aёлпараст, кайфпараст,
Дўзахни ўйланг бир пас,
Қачон масжид борасиз?

…Олтмиш, етмиш ёшингиз,
Сажда кўрмас бошингиз,
Шайтондир йўлдошингиз,
Қачон масжид борасиз?

Оғизда ғийбат-иллат,
Иғво-ю миш-миш, туҳмат,
Сиздан ким олгай ибрат,
Қачон масжид борасиз?

Масжид — Худонинг уйи,
Намоз — нажотнинг суйи,
Жуъма — мусулмон тўйи,
Қачон масжид борасиз?

Оғир сўнгги пушаймон,
Кўзингни оч, эй инсон,
Савобга чорлар Усмон,
Қачон масжид борасиз?

Бобоқул Усмон

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
13.5K views11:02
Ochish/sharhlash
2024-04-30 04:00:57
Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15.2K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-04-29 04:01:10
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳнинг бизга берган неъматлари ва икромлари учун ҳамд ва шукроналар бўлсин!
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ


Шуни билингки,
бу дунё уч кундир:

Биринчи кун: у кеча ўтган кунингдир, у учун тавба қил, аламларни эса унут.

Иккинчи кун: у бугунги кунинг, сен шу кунингда Аллоҳни рози қилиш учун, одамларга манфаат етказиш учун яшагин.

Учинчи кун: у эртанги кунинг, у хақда сен билмайсан хали. Демак, сен - Аллоҳдан чиройли хотима ёки солиҳ амалга тавфиқ сўрагин!

ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!

Ушбу кун барчангизга эзгулик тароватини бахшида этиб, тинчилик-хотиржамлик ва офиятда ўтсин..!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
18.7K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-04-28 04:01:56
​​ Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Янги кун, янги имкониятлар муборак!!!


Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокатли ўтсин!

​Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!

Бизни Ўзингга энг яқинлардан;
Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!.

Аҳволимизни ўнгла!
Ризоингни қалбларимизга жойла!

Авф ва жаннатингдан маҳрум этма!

Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!

Муҳаббатингни нафсимизга жойла!

Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма! Амин


https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
12.6K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-04-27 04:00:32
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.0K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-04-26 19:30:02 ​​​​ Ҳаётингизни буткул ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас..!

Воқеа соҳибаси сўзлайди:
Бундан чамамда уч йил аввал энг азиз бўлган дугонамдан «хол аҳвол» сўраб келай деб, келин бўлиб тушган уйига бордим. Уйи кичикроқ эди, ҳамда умр йулдошининг қариндошлари билан бирга яшар экан. Шундан сўнг борди келдимиз узилди, лекин дойим бир биримиз билан қўнғироқлашиб хол аҳвол сўраб, янгиликларимиз билан бўлишиб турар эдик. Умр йўлдошининг ишлари юришиб кетганидан хабарим бор эди. Шу орада яна бир бор дугонамни кўриб келишимга қулай фурсат туғилди. Лекин бу сафар янги уйига меҳмонга чақирди. Манзили пойтахтнинг энг шинам туманларидан бирида экан. Янги уйига секин аста кириб борар эканман, кетма-кет "ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ", "ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ" деган сўзларимни қайта-қайта такрорлаб уйига кирдим. Очиғини айтсам, бу шинам уйни кўриб жуда ҳам хайратда қолдим. Уй ичидаги мебелларни айтмайсизми, дабдабали энг сўнгги моделлар бўлиб, уларни фақатгина қурби етадиганларгина сотиб олиши мумкун аслида. Мен бу гапларимни дугонамга ва умр йўлдошига ҳасад қилиб айтмаяпман, аслида уларнинг олдинги моддий аҳволлари анчагина оғир эди. Қандай қилиб бунга эришишган экан?
Бироз суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг, уни чин барака билан дуо қилганимдан кейин, ундан қандай қилиб моддий томондан бундай катта ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.
У менга деди:
Субҳаналлоҳ, ростини айтсам мен ҳам ҳозиргина шу ҳақда сенга айтиб бермоқчи бўлиб турган эдим.
Ҳикоямиз шундан бошланди. Мен ва умр йўлдошим бундан икки йил аввал ётоқхонадаги тошойнамизга (тремони устига) пул йиғадиган кичкина сандиқча қўйишга қарор қилдик. Ҳар куни эрта тонгда туриб намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз сандиқчамизга топган маблағимизни 1000, 5000, 10 000 сўм солиш эди. Хуллас, ҳар куни сандиқчамизга пул туширадиган бўлдик. Шундан сўнг умр йўлдошим ҳар ҳафта сандиқчани очиб, ундаги тўпланган маблағларни санамай ўнг чўнтакларига солиб қўярдилар. Сўнгра ҳар жумъа намозидан кейин уларни садақа қилиб юборар эдилар.
Дугонам яна шундай деди:
Бу насиҳатни умр йўлдошим интернетдан топган эдилар. Аллоҳга қасамки, бу ишни бошлаган кунимизданоқ биз тинчлик ва омонликда яшаяпмиз. Умр йўлдошимга ризқ келадиган барча эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди.
Аллоҳ таоло Қуъони Каримда айтганидек,
" Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса. Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва унгагина қайтарилурсиз. (Бақараҳ 245).
Мана кўриб турганингдек, Аллоҳга қасамки, бундай бўлиб кетишимиз ҳаттоки ҳаёлимга ҳам келмаган эди. Лекин Аллоҳ бераман деса, ҳайратга солиб бераверар экан. Атосини ҳеч қандай чегараси бўлмас экан. Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.6K views16:30
Ochish/sharhlash
2024-04-26 14:09:51 ЭРКАККА АЙЛАНИБ ҚОЛДИМИ АЁЛ...

ЗАМОНАВИЙЛИКДА ЁЗИЛГАН ШЕЬРИМ. КАМЧИЛИКЛАРИ БЎЛСА УЗР СЎРАЙМАН...

Ёзмасам бўлмас, деб, қалам ушладим,
Тинчимни бермади, яна шу хаёл.
Аянчли холига лабим тишладим,
Эркакка айланиб қолдими Аёл?!

Бошга рўмол танғиб, газини босди,
Оқ футболка кийган, туфлиги ёзги,
Дамазу, Нексияда қилади "такси"...
Эркакка айланиб қолдиму Аёл?!

Чўп урар артистлар ноғорасида,
Сураткаш сайлгоҳ фаворасида,
Бодринг сотар - бозор тоғорасида,
Эркакка айланиб қолдими Аёл?!

Мол бозорга бордим, далол қўл сиқди,
Ака, нон деб, киссам ичра пул тиқди,
Димоғимга ҳушбўй атир гуп урди...
Эркакка айланиб қолдими Аёл?!

Қўлида кетмон бор, кутар даласи,
Белида ортқалаб олган боласи,
Унитилган мунгли, хазин, алласи...
Эркакка айланиб қолдими Аёл?!

Хўп ажойиб "разбор" бўлдим гувоҳи,
Оғзида ўйнарди шоди ва боди,
Аёл овози бу - кўнгилниг доғи...
Эркакка айланиб қолдими Аёл?!

Этагин шимариб, лой ғишт ташлайди,
Уй солар болам, деб, тўйлар бошлайди,
Миялари ачиб, бошин қашлайди...
Эркакка айланиб қолдими Аёл?!

Кўзингизни бир дам очинг эркаклар,
Етар, бас, ғафлатдан кечинг эркаклар,
Уйғониб меҳрингиз сочинг эркаклар,
Эркакка айланиб қолдими Аёл?!

Чиллашир билаклар кучларга тўлсин,
Юртда Алпомишлар, шерлар туғилсин,
Аёллик бурчида уйда ўтирсин...
Эркакка айланиб қолмасин Аёл.

Аёл нафис гулдир новдаси тикон,
Ғализлашса банди - бу олам вайрон,
Шоир, Муроджонлар қилмасдан армон,
Эркакка айланиб қолмасин Аёл.

Муроджон Жўраев (Дийдор Мурод)

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.9K views11:09
Ochish/sharhlash
2024-04-26 07:15:35 Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:

1. Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

2. Бор бойликлари - жавоҳиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

3. Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.

Сарой пешволари ҳайрон бўлиб, буни сабабини сўрашибди.


Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:

1- Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин, одамлар кўришсин, энг зўр табиб ҳам Аллоҳдан келган ажал олдида ожиздирлар, ўлим ҳақ.

2-Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, одамлар кўришсин, инсон ҳар қанча мол-дунё йиғиб ҳам, уни охиратига олиб кетолмайди.

3-Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, одамлар кўришсин, қандай катта давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаяпман.

Бу дунёда фақат яхшилик қолади. Яхшилик қилишдан хеч қачон чарчаманг.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
19.3K views04:15
Ochish/sharhlash