Get Mystery Box with random crypto!

Берувчи қўл яхшироқ (Ривоят) Бир ота ўғлини ишлаб, тирикчил | Оналар Канали

Берувчи қўл яхшироқ

(Ривоят)

Бир ота ўғлини ишлаб, тирикчилик учун пул топиб  келишини талаб қилди. Ўғил унинг талабини бажариш учун йўлга тушди. Бироқ бир неча соат ўтмасиданоқ  ўғил қайтиб келди. Отаси:
- Нима учун қайтдинг? Ўғил:
- Эй, отажон! Мен дарахт остида ўтирган эдим, бир пайт ўлими яқинлашиб қолган бир касал қарғани кўрдим. У қандай қилиб ризқ топади, деб ўзимга савол бериб турган эдим, тўсатдан шер катта ўлжа билан келиб,  ундан ўзи тусаганича тановул қилди. Қорни тўйгач, қолганини  ташлаб кетди. Ўша заҳоти ҳалиги хаста қаға ундан тановул қила бошлади. Ризқ кафолатланган экан, деб қайтиб келдим, - деди.  Ота:
- Ўйлаб кўрчи, ўғлим. Бошқалардан ортиб қолган қолдиқ ҳисобига яшайдиган қарға бўлиб яшаш яхшими ёки ўзини-ўзи таъминлаб, яна бошқаларга  ҳам берадиган шер бўлиш яхшими? Бошқалардан келадиган ёрдамни кутиб яшаш яхшими ёки ўзинг меҳнат қилиб топганинг яхшими? Эсингдан чиқарма, берувчи қўл олувчи қўлдан яхшироқдир!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw