Get Mystery Box with random crypto!

ПАРВОЗ Кунларнинг бирида подшоҳга иккита бургут полапонлари с | Оналар Канали

ПАРВОЗ

Кунларнинг бирида подшоҳга иккита бургут полапонлари совға қилинди. Подшоҳга бургутчалар жуда ёқибди ва уларни яхши парвариш қилиш учун махсус одамларни тайинлабди. Ҳар куни бургутларнинг парвоз қилишини сабрсизлик билан кута бошлабди.
Ва ниҳоят бургутларнинг биттаси уча бошлабди. Ўз парвози билан самоларни қучибди. Подшоҳни эса учмаётган иккинчи бургут ташвишга соларди.
Нега учмаяпти экан а?
Салтанатдаги барча овчилар ва табибларни йиғиб бургутни учмаётгани сабабини аниқлаш ва бургутчани парвоз қилишини амалга ошириш ҳақида топширма берибди. Лекин барча уринишлар зое кетиб, бургут барибир учмабди…
Доно вазир подшоҳга саройдаги боғбонни бу ишга жалб қилишни маслаҳат солибди. Боғбонга вазиятни тушунтириб подшоҳнинг топшириғини етказишибди. Боғбон бургут яшаётган боғ томон юриб кетибди. Бироздан сўнг самода иккинчи бургут кўринибди. У қанотларини қоқиб боғ узра мағрур парвоз қилибди.
Подшоҳ қувонч билан боғбондан сўрабди:
- Сен топшириқни аъло тарзда бажардинг, энди айтчи, хеч ким уддалай олмаган ишни қандай уддаладинг?
Боғбон табассум билан:
- Подшоҳим, мен деярли хеч нарса қилмадим.
Бор йўғи бургут қўниб турган шоҳни кесиб ташладим, бургут эса ноилож уча бошлади…

Хулоса:
Ҳаётингиздаги тўсиқ ва муаммоларни енга олишингизга ўзингизга ишонч йўқ бўлса хеч қачон уларни енгга олмайсиз, бир умр шоҳда “қўниб” ўтираверасиз...


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw