Get Mystery Box with random crypto!

ЮРАККА МАЛХАМ ! Тана аъзолари бир - биридан сўрашибди: - Қач | Оналар Канали

ЮРАККА МАЛХАМ !

Тана аъзолари бир - биридан сўрашибди:

- Қачон дам оласан?

Бош, қўл, оёқ тана ухлаганда дейишибди.

Ошқозон овқатни хазм қилиб бўлганимда, дебди.

Шундай қилиб, хамма аъзолар жавоб берибди, фақат ЮРАК жим турганмиш.

- Сен туғилганингдан бери дам олмай ишлайсан. Сен қачон дам оласан? - деб хайратланиб савол беришибди "бошқалар".

Юрак шундай деб жавоб берибди :

- Мен яхши, ёкимли сўзлар эшитсам дам оламан!


Келинг бир - биримиздан ёкимли, дил сўзларимизни аямайлик.

Токи юракларимиз таскин топсин, дам олсин.

Шундай пайтлар бўладики, дилимиз оддийгина илиқ сўзга мухтожлик сезади... Негадир биз бир - биримизга шу сўзларни айтишга қизғонамиз... вақтимиз йуқдек гўё...
Келинг бир - биримиздан ёқимли дил сўзларимизни аямайлик.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw