Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.48K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Onalar_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2024-04-04 19:30:57 Йиғламасдан ўқий олмайсиз...

Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...

Иқбол Юсуф

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
18.2K views16:30
Ochish/sharhlash
2024-04-03 14:00:27 БИЗДАН КЕТИБ БОРАР ОЙЛАР СУЛТОНИ

Жаннат нурларига кўнгилни боғлаб,
Разолат, адоват кўксини доғлаб.
Нафсин енганларни савобга чоғлаб,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

Беҳуда келмагай бошга ғам-алам,
Жавобин сўрайди хасдек увол ҳам.
Миллатни, элатни этиб жамул жам,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

Эшитиб куни тун дил оҳимизни,
Кўнгилга ёр этиб Оллоҳимизни.
Орқалаб зил-замбил  гуноҳимизни,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

Бир умр чўзилсин бир ойлик одат,
Мезбонга айлансин сабр қаноат.
Аҳли мўминларга тилаб саодат,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

Ким етди бу кунга етолмади ким,
Айрилиқ юракни йиғлатар сим-сим.
Дийдор умидини ваъда қилиб жим,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

НИЛУФАР ТОҲИР

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
13.8K views11:00
Ochish/sharhlash
2024-04-03 04:01:53
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15.3K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-04-02 14:00:06 САБР БЕРСИН!

Бир тишлам луқма ютмай,
Куни бўйи сув ичмай,
Қиёмат кунни кутмай,
Рўза тутган одамларга,
Аллоҳим сабр берсин.

Сахарликларга турган,
Савоб ишларни қилган,
Эҳсонлар қилиб юрган,
Сахий, бой хотамларга,
Аллоҳим ажир берсин.

Тишни қўйган тишларга,
Оғир мехнат, ишларга,
Чидаб совуқ, қишларга,
Мусофирдаги дўстларга,
Аллоҳим сабр берсин.

Рўза ойи бўлакча,
Жаннатга у йўлакча,
Кийиб узун кўйлакча,
Рўза тутган қизчаларга,
Аллоҳим жаннат берсин.

Оқ яктаклар ярашган,
Ҳавас билан қарашган,
Бобосига эргашган,
Оқ дўппили болаларга,
Аллоҳим умр берсин.

Адоғсиз саволларга,
Ботган ўй-ҳаёлларга,
Бефарзанд аёлларга,
Қучоғларин тўлдириб
Аллоҳим фарзанд берсин.

Умидин тикиб дорга
Кўнгли тўлиб, оҳ-зорга
Дардлар чеккан бедорга
Хар бир ёткан беморга
Аллоҳим шифо берсин.

Рамазони ўйламай
Нарх навони кўтарган
Фақат фойда кўзлаган
Худо хам алдаган
Савдочи инсонларга
Аллоҳим инсоф берсин.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
22.8K views11:00
Ochish/sharhlash
2024-04-02 04:01:32
Ассалому алайкум Азизлар!!!

Рамазоннинг 23-куни муборак бўлсин!


Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг янги кун барчамизга муборак хайрли бўлсин!
Илохим хар бирингизнинг кўнглингиз
ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕХРни,
жигарингиз ОҚИБАТни ЙЎҚОТМАСИН!

Кунингиз мазмунли ва файзли ўтсин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.7K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-04-01 19:30:28 Бир янги уйланган йигит тақдиридан қувониб, мақтанибди:
- Амаки, келинингиз шундай назокатли, фаросатлики, сиз билмайсиз.
Амакиси жиянига насиҳат қилиб ўтирмай, оқшомда уйимга меҳмон бўлиб кел деб тайинлабди.
Жияни келгач, амаки хотинига тарвуз олиб келишни буюрибди. Хотин олиб келибди.
Амаки тарвузни кўриб: «Буниси яхши эмас, бошқасини олиб кел», дебди. Хотин итоат билан иккинчисини олиб келибди. Шу тарзда эрнинг хоҳишига қараб ўн марта бошқа тарвузга қатнабди. Аммо лом-мим демабди. Жияннинг таклифи билан эртасига амаки меҳмонга борибди.
Жиян ҳам хотинига тарвуз келтиришни буюрибди.
Биринчи тарвузни кўриб: «Бу яхши чиқмайди, бошқасини олиб кел», дебди.
Жувон итоат билан иккинчи тарвузни олиб
келибди. Жиян бундан мамнун бўлиб, амакисига «кўрдингизми!» дегандай кулиб қарабдида, «бу ҳам бўлмайди, бошқасини олиб кел», дебди. Учинчи тарвузни ҳам бўлмайдига
чиқариб қайтармоқчи бўлганида жувон:
- Нима, бир арава тарвуз тушириб қўйганмисиз, ҳали унисини, ҳали бунисини олиб кел,
деяверасиз. Бор-йўғи учта тарвуз бор уйда, ёқмаса турингда, яхшисини ўзингиз танлаб
олинг. Мен танлашни билмайман!-деб норозилигин баён қилибди.
Шунда амаки жиянига деган экан:
- Кўрдингми, болагинам, сен кўпам мақтанавермагин. Менинг уйимда бир донагина тарвуз бор эди. Хотиним яхши феълли, фаросатли бўлгани учун менга эътироз билдирмай ўша битта тарвузни ўн марта олиб келди. Лекин бирон марта итоатсизлик билан гап қайтармади,
лабини ҳам бурмади.

Сўфи Оллоҳёр ҳазратлар дейдиларки:

Сирин фош айламас, гар ғамда бўлсун,
Агар танг бўлса, айтур: «Бўлса – бўлсун».


Дейилмоқчиким: яхши хотин ўзи аламда бўлса ҳам, эрнинг сирин асло фош айламас. Агар
рўзғори тангликда қолганини биров айтса, эслатса ҳам «бўлса бўлар, эртага Худо бериб
қолар», деб ўзга сўз айтмас.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
13.9K views16:30
Ochish/sharhlash
2024-04-01 14:00:23 Она оғримасин

Бу дунё аслида азалдан бир кам
Ишлари битмайди битмайди ҳеч ҳам
Майли мен чидайман нима бўлса ҳам
Лек она кўнглига ғашлик тўлмасин
Она оғримасин касал бўлмасин!!!

Сен оғринсанг сендан ортиқроқ куйган
Ўттизга кирсанг ҳам эркалаб, суйган
Хатто озор берсанг шўхликка йўйган
Она кўнглига ҳеч ғашлик тўлмасин
Она оғримасин касал бўлмасин!!!

Ҳар қандай дардга ҳам қилолган тоқат
Асли сен билмаган дардлари қат-қат
Сенсиз томоғидан ўтмаган овқат
Она кўнглига ҳеч ғашлик тўлмасин
Она оғримасин касал бўлмасин!!!

Дунёда фақат у болам деб ўтар
Ранжитсанг индамай ичига ютар
Тўртта нонингнимас меҳрингни кутар
Она кўнглига ҳеч ғашлик тўлмасин
Она оғримасин касал бўлмасин!!!

Қуёшдек таратиб турар дунёни
Бир қўлда тебрата олар дунёни
Қилса чин дилидан қилар дуони
Она кўнглига ҳеч ғашлик тўлмасин
Она оғримасин касал бўлмасин!!!

Дилкашдир сен учун овворагина
Куюнсанг кўз ёши фавворагина
Дунёда энг ғариб бечорагина
Она кўнглига ҳеч ғашлик тўлмасин
Она оғримасин касал бўлмасин!!!

Сочга оқ тушмасин тағин сен сабаб
Кўзлари толмасин асло йўл қараб
Борида корига тургинда яраб
Она кўнглига ҳеч ғашлик тўлмасин
Она оғримасин касал бўлмасин!!!

Азизлар ичра энг азизи ўша
Унинг қучоғидир энг азиз гўша
Пойига жонингни гул қилиб тўша
Она кўнглига ҳеч ғашлик тўлмасин
Она оғримасин касал бўлмасин!!!

Эй фарзанд, вақтида дуосини ол
Дардинг айтавермай ундан сўра хол
Сўзлари Донодир бироз қулоқ сол
Оналар кўнглига соғинч тўлмасин
Ҳабар ол кўзлари йўлда бўлмасин!!!

Сени гулдек асраб ўзи сўлмасин
Бахтингга соғ бўлсин бевақт ўлмасин!!!

Доно Азимова

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.7K views11:00
Ochish/sharhlash
2024-04-01 07:36:37 Қуйидаги олти тўсиқни босиб ўтмасдан солиҳлик даражасига эришиб бўлмайди:

1. Тўқчиликдан кейин келадиган йўқчиликка сабр қилиш.

2. Иззат-икромдан кейин синов учун юбориладиган хорликка чидаш.

3. Роҳат-фароғат эшигини ёпиб, меҳнат қилиш, интилишда яшаш.

4. Кам ухлаб кўп ибодат қилиш.

5. Мол-дунё тўплаш ҳавасига берилмаслик.

6. Охиратда афсус чекмаслик учун тирикликда кўп савоб қилиш.


Иброҳим ибн Адҳам

Румий ҳазратлари айтгандек:
"Ҳар бир зулматнинг ортида нур, ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир"

Нима бўлганда ҳам умид қилишдай буюк хислатимиз бор экан, ҳаёт давом этади...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
12.9K views04:36
Ochish/sharhlash
2024-04-01 04:01:36
Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Рамазоннинг 22-куни муборак бўлсин, қадрдон!


Биласизки, кечиримли қалб хотиржам яшайди.

Албатта доим «Алҳамдулиллаҳ» дейдиган руҳни табассум тарк этмайди.

Ҳар лаҳзада «Астағфируллоҳ» дейдиган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади.

Эй Аллоҳим! Албатта биз:
-мукаммал имонни,
-қўрқувчи қалбни,
-содиқ ишончни,
-тўғри динни,
-барча балоларга офиятни
-насибига сабр-қаноатни ва
-инсонларга беҳожат бўлишни
Сендан сўраймиз. 

Ҳайрли тонг, Азизлар!
Бугунги кунимиз савобли амалларга тўла бўлсин!


https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15.7K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-03-31 19:30:19 ЖАННАТ ТЎЛОВИ

Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳаммомга бордилар. Лекин пуллари бўлмагани учун, қанча ялинсалар ҳам, ичкарига қўйишмади. Бўйинлари эгик ҳолда ортга қайтаётган Иброҳим Адҳам шундай ҳайқириб йиғладиларки, бир зумда атрофларига одамлар тўпланди. Бири олиб, бири қўйиб ҳазратни юпата кетишди:
– Бунчалик қайғу чекишингизга ҳожат йўқ, сиз учун ҳаммомга, мана, биз пул тўлаймиз!
Шунда Иброҳим Адҳам йиғилганларга:
– Сизлар мени ҳаммомга киритишмагани учун йиғлаяпти деб ўйлаяпсизми? – дедилар. – Йўқ, асло бундай эмас. Бу дунёда-ку пулинг йўқ деб ҳаммомга киритишмаяпти. Бироқ охиратда яхши амалларинг йўқ, дея жаннатга қўймасалар, ҳолим нима кечади? Шуни ўйлаб йиғлаяпман.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.1K views16:30
Ochish/sharhlash