Get Mystery Box with random crypto!

Илм талаб қилувчини Аллоҳ азобламас... Илм талаб қилувчининг и | Оналар Канали

Илм талаб қилувчини Аллоҳ азобламас...
Илм талаб қилувчининг илм талабига ажратган вақти учун ҳисоб-китоб қилинмас...
Илм талаб қилувчи юрган йўлига фақаришталар қанотини пояндоз қиладилар..
Илм талаб қилувчининг ҳаққига сувдаги балиқлару йўл чеккасидаги ўт-ўлану тошларгача истиғфор айтиб турадилар..
Илм талаб қилувчи Пайғамбарларнинг меросхўридир..
Илм талаб қилувчи уйидан илм нийятида чиқса-ю, аммо дунё талаб қилувчи бўлиб қолса ва илмга кира олмаётганидан афсусда бўлса унга барибир Илм савоби ёзилиб туради...
Илм толиби туганмас хазинага эришибди...
Пайғамбарликдан сўнгра бандалар учун Илм каби бошқа яхши нарса берилмади..
Илм - турли фандан ҳам Роббисини топмоқ демак.
Илм - олам демак
Илм - олим бўлмоқ демак
Илм - ҳар қандай қулфга тушадиган калит эгаси бўлмоқ демак
Илм - ҳеч қачон ўзгарнайдиган мода демак..
Илм - юздаги нур, дилдаги сурур, қалбдаги ҳузур, тилдаги дур демак...

СубҳанАллоҳ, илм олишдан сизни яна нима тўсиб турибдики..   ???

Хайрлиси ва яна хайрлиси.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw