Get Mystery Box with random crypto!

БИЗДАН КЕТИБ БОРАР ОЙЛАР СУЛТОНИ Жаннат нурларига кўнгилни бо | Оналар Канали

БИЗДАН КЕТИБ БОРАР ОЙЛАР СУЛТОНИ

Жаннат нурларига кўнгилни боғлаб,
Разолат, адоват кўксини доғлаб.
Нафсин енганларни савобга чоғлаб,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

Беҳуда келмагай бошга ғам-алам,
Жавобин сўрайди хасдек увол ҳам.
Миллатни, элатни этиб жамул жам,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

Эшитиб куни тун дил оҳимизни,
Кўнгилга ёр этиб Оллоҳимизни.
Орқалаб зил-замбил  гуноҳимизни,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

Бир умр чўзилсин бир ойлик одат,
Мезбонга айлансин сабр қаноат.
Аҳли мўминларга тилаб саодат,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

Ким етди бу кунга етолмади ким,
Айрилиқ юракни йиғлатар сим-сим.
Дийдор умидини ваъда қилиб жим,
Биздан кетиб борар ойлар султони.

НИЛУФАР ТОҲИР

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw