Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.45K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Onalar_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2024-04-26 04:00:37
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!


Қутлуғ «ЖУМА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, ЖУМА муборак...!


АЛЛОҲИМ, ЖУМА КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва
Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
19.6K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-04-25 14:01:54 НИМА ҚОЛДИ

Меҳр ёниб кул бўлди,
Оқибат бир пул бўлди,
Ғийбат гуллаб гул бўлди,
Ҳақлик толди рўёда,
Нима қолди дунёда.

Эзгулик лойга ботса,
Дўст дўстига тош отса,
Аёл боласин сотса,
Фисқу,фасод зиёда,
Нима қолди дунёда.

Кўнгилда қотиб гардлар,
Уюлса тоғдек дардлар,
Отда нокас,номардлар,
Мардлар бўзлар пиёда,
Нима қолди дунёда.

Дўст қадри бир тийин бўлса,
Ўртада лаъин бўлса,
Муҳаббат ўйин бўлса,
Севги сарсон саҳрода,
Нима қолди дунёда.

Қани қайда диёнат,
Гуллар гулдек ҳиёнат,
Яқинми ё қиёмат,
Қабиҳликлар ҳар ёна,
Нима қолди дунёда.

Ҳақ сўз сабоқ бўлмаса,
Виждон - томоқ бўлмаса,
Пора гуноҳ бўлмаса,
Қадр учар ҳавода,
Нима қолди дунёда.

Ғарқдир ҳаё соҳили,
Инсон -ҳаёт жоҳили,
Ўғил ота қотили,
Гуноҳлар шода-шода,
Нима қолди дунёда.

Қай ён кетар қадамлар,
Қайтинг яхши одамлар,
Айтинг яхши одамлар,
Ҳикмат йўқми зиёда,
Нима қолди дунёда.

Хуршид Карим

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.1K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-04-25 07:18:29 ЭРКАКЛАР

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;

"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.

- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.

• Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.

• Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.

Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар".

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.5K views04:18
Ochish/sharhlash
2024-04-25 04:02:25
Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.9K views01:02
Ochish/sharhlash
2024-04-24 13:13:46 Ҳаёт берар кўп синов,
Барчасидан фикр қил
Бунда йўқдир хеч алдов,
Нолимасдан шукур қил.

Хаёл билан ҳаётни
Хечам қўйма алмашиб,
Бу ҳаётнг йўлида
Қолма яна адашиб

Бу дунёдир паст баланд,
Баланд тутгин кўксингни,
Харом билан нон ема
Халол тотгин тузингни.

Уч кун бўлар бу дунё
Омонатдир танда жон,
Сиқилганда худо де
Худо ўзи меҳрибон

Яхшилик қил қўлдан келса
Кибр отин минмагин
Бу дунёда яхши бўл
У дунёни ўйлагин.

Ёш Бобурбек ҳаётда
Кўрди кўпнинг қисматин
Сунг дўстларга атайлаб
Йўллади ўшбу хатин!

Бобурбек Зиё

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
13.8K views10:13
Ochish/sharhlash
2024-04-24 07:07:55 Умр ҳафтаси.

Душанба
- Ният қил. Яхшисига умид қил, мағлубиятларни унутма, ҳеч нарсадан қўрқма.
Аллоҳдан қанчага тайёр бўлсанг ўшанча сўра.
Энг асосийси олий мақсадни эсдан чиқарма.

Сешанба
- Манзил томон сени етаклайдиган устоз қидир, Шошилма, тажрибасиз йўлбошчиларга эътибор берма, уларга вақтингни сарфлама. Узоқ йўлга чиқиш учун катта кемага чиқилади, кичкина қайиқчага эмас.

Чоршанба
- Тайёрлан. Режалар туз, хато қилишдан қўрқма, бошқаларга эътибор берма, режаларда заҳирага эга бўл. Ота-онангни ва устозингни дуоларини ва маслаҳатларини ол, уларга амал қил. Унутма мўжиза содир бўлмайди.

Пайшанба
- Бошла. Аллоҳ сени режа билан тақдирладими зудлик билан ишга кириш, мукаммалликни унут, бор неъматларни қадрла. Асосийси бошладингми, ташлаб қўйма, нуқсонларни тўғирлаш мумкин аммо таслим бўлсанг бу тамом дегани. Бизни ўлдирмаган нарсалар бизни кучлироқ қилади.

Жума
- Кўп хатолар сени тажрибали қилди. Энди эса ўргат. Тажрибангни бошқалар билан бўлиш. Хатолар ҳақида огоҳлантир, саволларга жавоб бер. Эслаб қол, жавобларинг бошқалар тақдирини ҳал қилади.

Шанба
- Катта ишларни шогирдларга топшир, уларни тўғри йўлга бошла. Энди сен кема бўл узоқ сафарга йўловчилар билан бирга чиқа оладиган кема. Бағрингдаги инсонларни денгиз тўлқинларидан асра.

Якшанба
- Дам ол. Қилган ишларингни сарҳисоб қил, гуноҳлар учун тавба қил, савоблар учун таббассумнинг ўзи кифоя. Барокатли умр учун Аллоҳга ҳамд айт.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
13.9K views04:07
Ochish/sharhlash
2024-04-24 04:00:17
Ассаламу алайкум!
Чоршанба тонги муборак бўлсин


Аллоҳ таоло бугунги кунингизни
тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15.7K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-04-23 19:31:16 AKAM...

Кичиклигимда ота-онам ўтиб кетишган. Акам менга ҳам ота, ҳам она ўрнида эди. Қийналиб-қийналиб мени одам қилган, ўзлари ўқимаган бўлсада, мени ўқитган. Ота-онам уканга ғамхўрлик қил деб у кишига васият қилганлари учун оғир меҳнат қилиб бўлсада мени ҳеч нимага зориқтирмай катта қилдилар. 28 ёшида уйландилар. Икки фарзандлик ҳам бўлишди. Акам мени жуда яхши кўрардилар. Гоҳида янгам ҳазиллашиб: "Акангиз мендан ҳам кўпроқ сизни яхши кўради", дерди. Нима топсалар менга илинарди. Мени уйлантириш ниятлари бор эди. Ҳаммаси ўша кунлардан бошланди. Даставвал анча тоблари қочиб бир-неча кун ишга чиқмадилар. Кейин бир кун ҳушидан кетдилар. Шифохонага обордик. Доктор кўзимга боқиб, ташвишли нигоҳда биттагина сўз айтди: рак... Мен умримда бундан даҳшатли сўзни эшитган эмасман. Бутун вужудим музлаб кетди. Бир неча кун ўзимга келолмадим. Акам бу ҳақда янганг билмасин деди. Докторлар умид жуда кам, деярли давоси йўқ дейишди, 99 фоизга. Бир фоиз умид бор экан-у деб Худога шукр қилдим. Докторлар агар операция қилиниб илик кўчириб ўтказилса, уни сақлаб қолиш мумкин дейишди... Янгам билиб қолиб, йиғлади. Жиянларим ҳали ёш. Улар биз каби отасиз ўсмаслигини Аллоҳдан сўрардим. Акам уларга керак эди. Суяк кўчириб ўтказишса фақат меники унга мос келиши мумкин. Ягона муаммо бу операция туфайли менинг ҳаётимга ҳавф туғилиши мумкинлигида эди. Мен ҳали ёшман. Уйланмаганман. Акам учун шундай қилишим керак эди. Доктордан бу ҳақда акамга айтмаслигини сўрадим.. Операция куни яқинлашарди. Лекин хотиржам эдим. Ахир жондан ортиқ жигарим- акамни сақлаб қолишим мумкин эди. Акамга донор топилганини айтишди. Бироз севиндилар. Охирги ойда акам анча қийналди. Айниқса болаларини кўрганида бошқача эзиларди. Билдирмасада мендан бекитолмайди. Бир вақтлар мени оч қолмасин, кийими бут бўлсин деб елиб-югурганида, касал бўлиб қолганимда кечаси билан бошимда бедор ўтириб чиққанларида нигоҳида шу қўрқув бор эди. "Акажон, сиз ҳали яшайсиз! "Мен борманку". Ниҳоят ўша тонг отди. Иншоллоҳ, бу тонг акамга янги ҳаёт ато этади. Мен... насиб қилган бўлса яшайман! Шифохонага келсам доктор акамни палатаси ёнида ўйчан турарди. Саломлашдим, операцияга тайёрлигимни айтдим. У: "Энди операциянинг фойдаси йўқ" деди. -Акангиз оламдан ўтди, бандалик ука, бардам бўлинг... Совуқ тер чиқиб кетди танамдан. Ўтириб қолдим. Доктор акамни кечаги бир кунлик дорисини ичмаганлигини, ярим тунда жони узилганини айтди, қўлимга қоғоз тутқазди. Йиғлаб юбордим. Бор овозим билан йиғладим. Кўзимда ёш билан акамнинг сўнгги ёзувларини ўқидим: "Укагинам, сендан розиман. Тугаб бўлган одам учун ҳаётингни ҳавф остига қўйишнинг кераги йўқ. Янганг ва жиянларинг сенга омонат. Худо ёр бўлсин!" Акам билган экан.. Эҳ, акажон! Сизга бир мартагина ғамхўрлик қилмоқчийдим. Сизни қанчалик яхши кўришимни исботламоқчийдим. Қаранг акажон, барибир сиз мени кўпроқ яхши кўраркансиз....

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
12.7K views16:31
Ochish/sharhlash
2024-04-23 14:00:02 ОНА!
Она қаранг йиллар ўтмоқда,
Юзларингиз гўзал, ажойиб.
Қўлларингиз суртай кўзимга,
Сизга фарзанд бўлдимми лойиқ?

ОНА!
Юринг бирга бозор борамиз,
Олиб берай гулли кўйлаклар.
Этагида жимжимадор ним,
Пушти, гўзал, оқ, капалаклар.

ОНА!
Дийдорингиз соғиндим  бугун,
Кўзларимдан ёшлар  тўхтамас.
Олам бир ён, ўзингиз бир ён,
Ҳеч бир инсон сизга   ўхшамас.

ОНА!
Ҳеч қиймати йуқки дунёда,
Дийдорингиз дилимга малҳам.
Ўзиз емай, бизга едирган,
Ҳар луқмани кўргансиз  баҳам.

ОНА!
Айланамиз кенг кўчаларни,
Кабобхўрлик қиламиз бугун.
Қолсин майли дунёнинг иши,
Дийдорингиз ҳар недан устун.

ОНА!
Меҳрибоним, жаннатим, Сизсиз,
Бойлигимсиз оламларга  тенг.
Сиз бахтимсиз, Дунёйим сиз  сиз,
Хокисорим қалби, бағри кенг.

ОНА!
Айтмаганман бир сўзни дилдан,
Балки ғўрман, буни биламан.
Қалбим бугун ҳайқириб айтар,
Сизни жуда яхши кўраман.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
12.7K views11:00
Ochish/sharhlash
2024-04-23 04:01:03
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

ХАЙРЛИ ТОНГ!


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.9K views01:01
Ochish/sharhlash