Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.48K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Onalar_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-04-16 04:01:41
Ассалому алайкум! СЕШАНБА тонги муборак бўлсин

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Барчага ҳафта давомида омад ёр бўлсин.

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
17.1K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-04-15 19:30:17 Чўпоннинг дуоси

Дунёда ҳеч яхшилик қилмаган, доимо инсонларга озор берадиган киши вафот этибди. Унинг хотини жаноза учун қишлоқ аҳлини чақирса, марҳумнинг ёди учун ҳеч ким келмабди. Шунда аёл эрини ўзи кафанлаб, бир аравага солиб, кўмиш учун қишлоқ яқинидаги тоққа олиб кетибди.

Тоғда қўйларни боқиб юрувчи бир чўпон бўлиб, аёлнинг паришон ҳолини кўриб, ундан ҳол сўрабди. Аёл бўлган воқеаларни айтгач, йигит қабр қазиб, жаноза, дуо ўқиб, марҳумни дафн этибди. Аёл қишлоққа қайтибди.

Шу кечаси қишлоқ аҳлидан бир неча кишининг тушида аён бўлибдики, кечаги марҳум жаннатий бўлибди. Эртаси куни қишлоқ фаоллари бунинг сабабини билиш мақсадида марҳумнинг уйида боришибди.

Унинг аёлидан:
— Биламизки, эринг умри давомида бизга зулм қилиб келди, озор берди. Бирон яхши ишини эслолмаймиз. Унинг қандай фазилати бор эдики, Аллоҳ унга жаннатни насиб этибди? – деб сўрашибди.

Аёл ўйлаб-ўйлаб, эрининг ҳаётидан бирон фазилат тополмабди. Аёлдан кеча нима бўлганлигини сўрашибди. Аёл борини сўзлаб берибди.
Шунда улар демак, гап чўпонда, у валий зотлардан бўлиши мумкин, деб ўйлашибди-да тоққа йўл олишибди. Қарашса, йигит оддий чўпон, валийлик асоратлари кўринмайди.

Ундан сўрашибди:
— Эй йигит, сен Аллоҳнинг дўстлариданмисан? Сен кеча кўмган киши жаннатий бўлганини бизлар тушимизда кўрдик. Кеча ўзи нима бўлган эди?

— Мен валий эмасман. Кеча мен гўр қаздим, марҳумни дафн этдим. Жанозасини ўқидим. Сўнггида дуо қилдим.

— Ҳа, нима деб дуо қилгандинг?

— Дедимки, Аллоҳим, мен умрим бўйи шу тоғларда чўпонлик қилдим. Бу тоғларга Сенинг саломингни айтиб келган ҳар бир мусофирни меҳмонинг билиб, унга сут соғиб бердим, гўшт қовурдим. Энди, менам сенга бир меҳмон жўнатяпман. Уни ўзинг яхши кутиб олгин! - деб дуо қилдим.

Аллоҳим икки дунёда юзимизни ёруғ қилсин. омийн!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.6K views16:30
Ochish/sharhlash
2024-04-15 07:40:55 ​​​​ОТАЛАР ҲАҚИДА

1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!


ОНАЛАР ҲАҚИДА

1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
18.0K views04:40
Ochish/sharhlash
2024-04-15 04:00:29
Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.5K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-04-14 19:31:58 Бу воқеа Америкадаги университетларнинг бирида содир бўлди.
Профессор аудиторияга кириб келди. Келдию, 1 галлонлик шиша банкани стол устига қўйди. Банка бўш эди. Талабалар бир муддат кузатиб турдилар. Профессор эҳтиёткорлик билан банкага бильярд шарларини жойлай бошлади. Банка тўлгач, ўтирган талабалардан “Банка тўлдими?”, деб сўради профессор. Талабалар бир овоздан “Ҳа!” деб жавоб беришди. Шу пайт профессор майда пушти, денгиз бўйида учрайдиган тошларни битта-битта банкага ташлай бошлади. Тошлар шиша банка ичидаги бильярд шарлари орасидан банка тубига (“чинг-чилинг-чинг” деб товуш чиқариб) туша бошлади.
Профессор яна сўради: — Банка тўлдими?
— “Энди тўлди”, - дейишди талабалар.
Профессор талабаларга қараб бир жилмайди. Енидаги кичкина темир чой идишдаги сариқ ранг қумни бильярд шарлар ва пушти тошлар жойлашган банкага бўшата бошлади. “Фисссссс” деган товуш чиқди. Профессор банка тўлганми йўқми деб яна сўради. Бу сафар аудиторияга сукунат чўкканди. Профессор стол устида турган стакандаги қулупнайли чойни банкага қуя бошлади. Талабалар ундан бу воқеада нима ҳикмат яшринганини сўрашди ва улар эшитган жавоб уларни бир муддат ўйлантириб қўйди.
Қуйида профессор айтган гаплар келтирилган.

Бу банка бизнинг ҳаётимиз. Ундаги бильярд шарлари эса сиз билан бизнинг ҳаётимизда катта аҳамиятга эга нарсалардир; сизнинг саломатлигингиз, ота-онангиз ва оилангиз, динингиз, яқин қариндош ва дӱстларингиз, ва ҳоказо.

Банкадаги пушти тошлар эса бильярд шарларидан аҳамияти пастрок нарсалардир, ишингиз, ўқишингиз, ишингизда у идорадан бу идорага югиришингиз...

Қумга келсак, бу бекор ўтказган вақтингиз, дўстлар билан қилган айш ишратингиз, ўйнаган компьютер ўйинларингиз, томоша қилган футбол матчларингиз....

Агар банкага қум ва пушти тошларни биринчи солиб тӱлдирганимизда эди, бизда бильярд шарлар учун жой қолмаган бўларди. Шунинг учун аввал сизга муҳим нарсалар учун вақт сарфланг ва ҳаётингизда жой ажратинг, қолганлари эса шунчаки сариқ тупроқдир.

Бу гаплардан талабалар оз муддат ўйга толдилар, аудиторияда Жимлик хукумрон эди. Шу пайт бир талаба савол берди:
- Банкага нега чойни қуйдингиз?
“Бу саволни берганингдан хурсандман. Чойнинг маъноси шуки, ҳаётда қанча ишлар билан банд бўлмайлик, доимо бир пиёла чой устида яхши ҳамсуҳбатга вақт топишимиз керак.” деб жавоб берибди профессор.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.1K views16:31
Ochish/sharhlash
2024-04-14 04:00:50
Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Янги тонг, янги кун муборак!


Кунингиз сермазмун, кутилмаган хайрли хурсандчиликларга, кутилмаган хайрли янгиликларга тўла бўлсин!

Бугун хурсандчилик тонги чунки биз уйғондик, янги кунни қарши олдик шундай эмасми?

Биз кўзларимиз билан тонг ёруғлигини кўра олдик, соғлом танамиз ва қалбимиз билан хис қила олдик. Бунинг учун миннатдорликни унутмадикми?
Қани дарров Алҳамдулиллаҳ деймиз.

Ҳар бир яхшилик, хурсандчилик ҳозирги вақтдан, дақиқадан миннатдор бўлганимиздагина содир бўлади.

Шундай экан келинг ҳар бир тонг учун, ҳар бир янги кун учун, ҳар бир нафасимиз учун миннатдор бўлайлик! Алҳамдулиллаҳ дейлик

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
17.8K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-04-13 14:01:33 БEМОР ҚИЛМА ЯҚИНЛАРИМНИ

Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тингласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Улар жонимдаги жонажонларим
Улар билан гўзал ҳар бир онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни

Беш кунлик дунёда юриб саломат.
Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт.
Дуоларим ўзинг айла ижобат.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимлар қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
18.7K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-04-13 04:01:14
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ ёр бўлсин!

Кунингиз хайрли ва барокотли ўтсин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
18.3K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-04-12 04:02:01
Ассалому алайкум!

Шаввол ойининг биринчи Жумаси муборак бўлсин!

Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!

Ҳамиша сизни соғлиқ ва омад тарк этмасин

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
24.6K views01:02
Ochish/sharhlash
2024-04-11 04:01:38
Қувонч вақти албатта келади...
Гарчи кеч бўлса ҳам... Чунки бу Аллоҳнинг ваъдаси.

Торликдан кейин кенглик, ғамдан кейин хурсандчилик, кўзёшдан сўнг табассум қиламиз.
Инша Аллох!!!

Ассалому алайкум!

Аллоҳ синовларига сабр ато этсин! Маҳзунлигимизни кетказиб, яхши кунларига соғ-омон, бағри бутунликда етказсин... Гуноҳ ва камчиликларимизни кечириб беморларга шифо, вафот этганларимизга раҳм қилсин!
Ҳар қандай холатда шукрдамиз.
Кайфиятингизни кўтаринг, Азизим... Аллоҳ биз билан...


Хайрли тонг!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15.7K views01:01
Ochish/sharhlash