Get Mystery Box with random crypto!

Бир янги уйланган йигит тақдиридан қувониб, мақтанибди: - Ам | Оналар Канали

Бир янги уйланган йигит тақдиридан қувониб, мақтанибди:
- Амаки, келинингиз шундай назокатли, фаросатлики, сиз билмайсиз.
Амакиси жиянига насиҳат қилиб ўтирмай, оқшомда уйимга меҳмон бўлиб кел деб тайинлабди.
Жияни келгач, амаки хотинига тарвуз олиб келишни буюрибди. Хотин олиб келибди.
Амаки тарвузни кўриб: «Буниси яхши эмас, бошқасини олиб кел», дебди. Хотин итоат билан иккинчисини олиб келибди. Шу тарзда эрнинг хоҳишига қараб ўн марта бошқа тарвузга қатнабди. Аммо лом-мим демабди. Жияннинг таклифи билан эртасига амаки меҳмонга борибди.
Жиян ҳам хотинига тарвуз келтиришни буюрибди.
Биринчи тарвузни кўриб: «Бу яхши чиқмайди, бошқасини олиб кел», дебди.
Жувон итоат билан иккинчи тарвузни олиб
келибди. Жиян бундан мамнун бўлиб, амакисига «кўрдингизми!» дегандай кулиб қарабдида, «бу ҳам бўлмайди, бошқасини олиб кел», дебди. Учинчи тарвузни ҳам бўлмайдига
чиқариб қайтармоқчи бўлганида жувон:
- Нима, бир арава тарвуз тушириб қўйганмисиз, ҳали унисини, ҳали бунисини олиб кел,
деяверасиз. Бор-йўғи учта тарвуз бор уйда, ёқмаса турингда, яхшисини ўзингиз танлаб
олинг. Мен танлашни билмайман!-деб норозилигин баён қилибди.
Шунда амаки жиянига деган экан:
- Кўрдингми, болагинам, сен кўпам мақтанавермагин. Менинг уйимда бир донагина тарвуз бор эди. Хотиним яхши феълли, фаросатли бўлгани учун менга эътироз билдирмай ўша битта тарвузни ўн марта олиб келди. Лекин бирон марта итоатсизлик билан гап қайтармади,
лабини ҳам бурмади.

Сўфи Оллоҳёр ҳазратлар дейдиларки:

Сирин фош айламас, гар ғамда бўлсун,
Агар танг бўлса, айтур: «Бўлса – бўлсун».


Дейилмоқчиким: яхши хотин ўзи аламда бўлса ҳам, эрнинг сирин асло фош айламас. Агар
рўзғори тангликда қолганини биров айтса, эслатса ҳам «бўлса бўлар, эртага Худо бериб
қолар», деб ўзга сўз айтмас.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw