Get Mystery Box with random crypto!

Байрам муборак Тонг саҳарлаб айтилса азон, Хамма шошар ул мас | Оналар Канали

Байрам муборак

Тонг саҳарлаб айтилса азон,
Хамма шошар ул масжид томон.
Қандай хузур, қалбларга дармон,
Бу кун хайит, байрам муборак.

Ўтиб кетди нур тўла кунлар,
Таровеҳлар, хатми қуръонлар.
Қувончлидир фараҳли онлар,
Биродарлар хайит муборак.

Таниш-билиш, қариндошларим,
Туғушганим, жон қондошларим.
Аҳли Ислом, эй диндошларим,
Ийдул фитр, ҳайит муборак.

Келгуси йил келар рамазон,
Дуо қилинг, етайлик омон.
Кимлар етди, кимларга армон,
Шодлик куни, хайит муборак.

Армонлардан бу кун арингиз,
Бориб йўқланг, яқинларингиз.
Саҳоватда бўлайлик, "денгиз",
Мурувват кун, хайит муборак.

Ибодатда бўлганмиз қойим,
Қабул этсин, ўзи Худойим.
Обод бўлсин юртимиз доим,
Барчамизга хайит муборак.

Шуҳрат Шукур

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw