Get Mystery Box with random crypto!

Умр ҳафтаси. Душанба - Ният қил. Яхшисига умид қил, мағлубият | Оналар Канали

Умр ҳафтаси.

Душанба
- Ният қил. Яхшисига умид қил, мағлубиятларни унутма, ҳеч нарсадан қўрқма.
Аллоҳдан қанчага тайёр бўлсанг ўшанча сўра.
Энг асосийси олий мақсадни эсдан чиқарма.

Сешанба
- Манзил томон сени етаклайдиган устоз қидир, Шошилма, тажрибасиз йўлбошчиларга эътибор берма, уларга вақтингни сарфлама. Узоқ йўлга чиқиш учун катта кемага чиқилади, кичкина қайиқчага эмас.

Чоршанба
- Тайёрлан. Режалар туз, хато қилишдан қўрқма, бошқаларга эътибор берма, режаларда заҳирага эга бўл. Ота-онангни ва устозингни дуоларини ва маслаҳатларини ол, уларга амал қил. Унутма мўжиза содир бўлмайди.

Пайшанба
- Бошла. Аллоҳ сени режа билан тақдирладими зудлик билан ишга кириш, мукаммалликни унут, бор неъматларни қадрла. Асосийси бошладингми, ташлаб қўйма, нуқсонларни тўғирлаш мумкин аммо таслим бўлсанг бу тамом дегани. Бизни ўлдирмаган нарсалар бизни кучлироқ қилади.

Жума
- Кўп хатолар сени тажрибали қилди. Энди эса ўргат. Тажрибангни бошқалар билан бўлиш. Хатолар ҳақида огоҳлантир, саволларга жавоб бер. Эслаб қол, жавобларинг бошқалар тақдирини ҳал қилади.

Шанба
- Катта ишларни шогирдларга топшир, уларни тўғри йўлга бошла. Энди сен кема бўл узоқ сафарга йўловчилар билан бирга чиқа оладиган кема. Бағрингдаги инсонларни денгиз тўлқинларидан асра.

Якшанба
- Дам ол. Қилган ишларингни сарҳисоб қил, гуноҳлар учун тавба қил, савоблар учун таббассумнинг ўзи кифоя. Барокатли умр учун Аллоҳга ҳамд айт.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw