Get Mystery Box with random crypto!

НИМА ҚОЛДИ Меҳр ёниб кул бўлди, Оқибат бир пул бўлди, Ғийба | Оналар Канали

НИМА ҚОЛДИ

Меҳр ёниб кул бўлди,
Оқибат бир пул бўлди,
Ғийбат гуллаб гул бўлди,
Ҳақлик толди рўёда,
Нима қолди дунёда.

Эзгулик лойга ботса,
Дўст дўстига тош отса,
Аёл боласин сотса,
Фисқу,фасод зиёда,
Нима қолди дунёда.

Кўнгилда қотиб гардлар,
Уюлса тоғдек дардлар,
Отда нокас,номардлар,
Мардлар бўзлар пиёда,
Нима қолди дунёда.

Дўст қадри бир тийин бўлса,
Ўртада лаъин бўлса,
Муҳаббат ўйин бўлса,
Севги сарсон саҳрода,
Нима қолди дунёда.

Қани қайда диёнат,
Гуллар гулдек ҳиёнат,
Яқинми ё қиёмат,
Қабиҳликлар ҳар ёна,
Нима қолди дунёда.

Ҳақ сўз сабоқ бўлмаса,
Виждон - томоқ бўлмаса,
Пора гуноҳ бўлмаса,
Қадр учар ҳавода,
Нима қолди дунёда.

Ғарқдир ҳаё соҳили,
Инсон -ҳаёт жоҳили,
Ўғил ота қотили,
Гуноҳлар шода-шода,
Нима қолди дунёда.

Қай ён кетар қадамлар,
Қайтинг яхши одамлар,
Айтинг яхши одамлар,
Ҳикмат йўқми зиёда,
Нима қолди дунёда.

Хуршид Карим

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw