Get Mystery Box with random crypto!

Ёритилмасидан ҳал бўладиган мурожаатлар. Бошқа блогер/журнал | Olimjon Haydarov

Ёритилмасидан ҳал бўладиган мурожаатлар.

Бошқа блогер/журналистларни билмадим-ку, шахсан мен одамларга ёрдам бериш мақсадида бу йўлдаман, асосий мақсадим шу.

Менга кимдир муаммо билан мурожаат қилса, мурожаатни ҳолатига қарайман. Агар муаммо хусусий, айрим вазиятлар учун хос бўлса, одатда соҳа бўйича жавобгар мутасаддиларга жўнатаман. Агар муаммо ҳал қилиш имкони бўла туриб ҳал қилмаса, оммага эълон қиламан, агар имкони бўлмаса ёки ҳал қилса, шу билан ишим бўлмайди. Мақсадим кимнидир қоралаш, ишдан ҳайдалишига ҳаракат қилиш бўлмаган, мақсадим вазиятлар, шахсиятлар эмас яъни.
Агар муаммо ижтимоий, жамиятни ҳамма қатламига алоқадор, тизимли бўлса, ҳал бўлиш бўлмаслигидан қатъий назар олиб чиқаман.

Мана шундай мурожаатга ўрнида жавоб қайтарадиган ташкилот матбуот хизматларидан бири "Фарғона Сувтаъминот" матбуот хизматидан Ахрор Утанбоев ака. Албатта тизимда муаммо керагидан ортиқча, лекин шахсан ўзимга келган муаммони Аҳрор акага жўнатаман, агар ваколати ва имкони доирасида бўлса, доим бартараф этишга ҳаракат қилади. Кеча, Марғилондан мурожаат тушди. Сув қувури тешилиб, сув исроф бўлаётган экан. Аҳрор ака мутахассислар билан гаплашиб, муаммони ҳал қилиш учун асосий линияни ўчириш кераклигини, бунда одамлар безовта бўлишини, сабр қилишса, Душанба(яъни бугун) эрталабдан таъмирлаш бошланишини айтди. Мана таъмирлаб қўйишибди, барака топишсин.

Яхшиликларни ҳам гапириб туриш керак, ўртоқлар)

@OlimjonHaydarov