Get Mystery Box with random crypto!

2 чақага қиммат Пахтакорга 7 млрд ёрдам. Toshkent шаҳрини ва | Olimjon Haydarov

2 чақага қиммат Пахтакорга 7 млрд ёрдам.

Toshkent шаҳрини вақтинча бошқариб турган ҳокими Ш. Умурзақов Пахтакор футбол клубининг иш ҳақи, коммунал тўловлари, ўйин харажатлари учун шаҳар бюджети захира маблағлари ҳисобидан 7 млрд сўм( 7 000 000 000 сўм ёки тахминан 600 000 доллардан кўпроқ) ўтказиб берибди.

Шаҳарда барча ижтимоий муаммолар тугаб, пулни қаерга сарфлашни билмай умуман манфаати бўлмаган футбол учун млрдлар ҳавога сарфланмоқда.

2,5 сменада ўқиётган мактаб ўқувчилари учун янги мактаблар қуриш, сифатли бўлмаган боғча тарбияланувчилари овқат рационини яхшилаш, кўринишидан урушдан кейинги ҳолатни эслатувчи шаҳар ички кўчаларини таъмирлаш, электр кучланишларга дош бермаётган ТПларни алмаштириш каби ишларни қилиш шартмас, уларни насиб қилса 22-асрда қиламиз, оз қолди, арига 77 йил, бир зумда ўтиб кетади.

Пс. Айтганча ҳозирда Пахтакор клуби раҳбари собиқ шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳисобланади.

@OlimjonHaydarov