Get Mystery Box with random crypto!

Товламачиликда айбланаётган Olimjon Xaydarov иши бўйичв навбат | Olimjon Haydarov

Товламачиликда айбланаётган Olimjon Xaydarov иши бўйичв навбатдаги, ҳисоб бўйича 10-суд мажлиси эртага, 2023 йил 1 декабр, жума куни, соат 15:00 да бўлади. Эртага Олимжонга нисбатан ҳукм ўқилиши кутиляпти.

Айтиш керакки, суд жараёнида унинг айбларини исботлаб бўлмаган: гувоҳлар ва ўзини "жабрланувчи" қилиб кўрсатган кимсалар узуқ-юлуқ – терговдагидан мутлақо бошқача кўрсатма берган; Олимжонни ашёвий далил билан қўлга олиш тадбирида у кимёвий модда сурилган пулга қўлини теккизмагани видеоларда аниқ кўринган.

Аммо сўнгги суд мажлисидаги музокараларда сўзга чиққан прокурор Мирзоҳид Эрматов Олимжон Ҳайдаровни унга қўйилган барча айбловлар бўйича айбдор деб топиб, суддан уни 9 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилишни ва жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташини, бундан ташқари 50 миллион сўмлик зарарни қоплаб беришини талаб қилган.

Олимжоннинг адвокати Дилшод Жабборов эса унга қўйилган биронта айблов ўз исботини топмагани, унга қарши барча кўрсатмалар босим ва тазйиқлар остида олингани учун судя – Авазжон Эргашевдан Олимжон Ҳайдаровни суд залидан озод қилиб, масъул ходимларни жавобгарликка тортишини сўраган.

Суднинг 10-мажлисини кўрамиз, энди.

Musannif Adham