Get Mystery Box with random crypto!

Товламачиликда айбланаётган Olimjon Xaydarov иши бўйича кеча 7 | Olimjon Haydarov

Товламачиликда айбланаётган Olimjon Xaydarov иши бўйича кеча 7-суд мажлиси ўтди.

Судда қатнашганлардан бири айтади:

"Бу мажлисда Олимжон ҳибсга олинган "тадбир" бўйича видео ва аудиолар кўриб, эшитилди. Ёзиб олинган аудиоларнинг биронтаси ҳам далилликка ярамайди, буни ҳимоячи ва Олимжон ўз сўзида таъкидлаб ўтди.

Кейин навбат "тадбир"даги видеога келди. Бунда ҳам хато ва камчиликлар очиқ-равшан кўриниб турарди. Видеоларни фақат судя, адвокатлар ва Олимжон ноутбук экрани орқали кўрди, катта мониторга улашнинг имкони бўлмади, залдагилар фақат овозларни эшитиб туришди: видеода Олимжон Ҳайдаров пулни қўли билан ушламагани, унга бу тадбирни уюштиришганини айтди. Олимжон доим таъкидлаб келганидек кимёвий модда Олимжоннинг қўлига суртиб қўйилган, буни Олимжон ўша видео давомида ҳам айтган экан, лекин уни қўлга олган ходимлар бу гапларга эътибор бермай, видеога олаверган. Натижада ўзларининг шармандалигини фош этувчи гаплар видеога тушиб қолган.

Олимжонни ҳибсга олиш учун махсус ниқобли ходимлар жалб қилинган. Бундан ташқари, терговчи Қўқонбоев Аббосхон ишни олиб бораётган бўлса ҳам уни Фарғона вилоят тергов бошқармаси ёрдамчиси Аҳмаджонов Ҳожиакбар деган киши назорат қилган. Айнан шу Аҳмаджонов терговнинг биринчи кунидаёқ Олимжонга таҳдид қилган ва бу ҳолат ҳам видеога тушган.

Кейин Олимжонга адвокат тақдим қилишмаган, уни ҳибсга олинган жойидан тўғри ички ишлар идорасигача олиб боришган. Олимжон ўзининг ҳуқуқлари таъминланишини талаб қилган вақтида Аҳмаджонов ва Қўқонбоев унга руҳий босим ўтказишган. Бу ҳолат ҳам ўша видеода мавжуд".

Хуллас, ҳаммаси видеода яққол кўриниб турибди: сохта товламачилик иши ўта нўноқ ва болаларча уюштирилган. Аммо судя қандай қарор қабул қилади, гап шунда...

Суднинг навбатдаги 8-мажлиси бугун, жума куни, 2023 йил 24 ноябр, соат 11:00 га белгиланган. Манзил: Водил шаҳарчасидаги Фарғона вилоят Фарғона туманидаги Жиноий ишлар суди.

Судя шу кунларда судни тезроқ тугатиб, ҳукмни ўқишга ҳаракат қиляпти.

Мусаннаф Адхам