Get Mystery Box with random crypto!

Аҳоли даромадларини ошириш бугуннинг долзарб масаласи Бугун | Namangan viloyati hokimligi

Аҳоли даромадларини ошириш бугуннинг долзарб масаласи

Бугун 12 ноябрь куни Косонсой тумани Қуқумбой ММТП ҳудудидаги "Мусо ариқ тонги" фермер хўжалиги дала майдонида ПҚ-20-сон қарорига асосан тарқатилган ер майдонларига тўқсонбосди экинларини экиш мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман маркази, иқтисодиёт бўлими бошлиқларининг ўринбосарлари, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ходимлари ҳамда Косонсой, Тўрақўрғон, Чортоқ, Янгиқўрғон тумани ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

Хусусан, ПҚ-20-сонли қарор Косонсой туманида 372 гектар (3720 та лот) ер майдонларини ажратиш ҳисобига 3720 нафар аҳолини бандлигини таъминланди.

Бундан ташқари ПҚ-373 сонли қарор асосида 182,6 гектар ер майдонини
e-auksion.uz сайтига қуйилди ва 1232 дона лот мавжуд бўлиб, шу кунгача 760 лот ютиб олинган.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси