Get Mystery Box with random crypto!

Namangan viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi N
Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi
Kanal manzili: @namvilhok
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.08K
Kanalning ta’rifi

Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области
Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайт http://namangan.uz/uz/
Хокимията Наманганской области

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 12

2022-10-09 20:56:35
Namangan viloyati delegatsiyasi Ufa shahrida

Ayni damda Namangan viloyati sportni rivojlantirish bosh boshqarmasi boshlig'i Anvarjon To'ychiyev boshchiligida sportchilar delegatsiyasi Ufa shahriga yetib kelishdii.

Eslatib o'tamiz: 9-10-oktabr kunlari Rossiya federatsiyasi Boshqirdistonnning Ufa shahrida Sportning belbog'li kurash turi bo'yicha tashkil etilgan Xalqaro turnirda Namangan viloyati sportchilari qatnashadi

Namangan viloyati sportni rivojlantirish bosh boshqarmasi axborot xizmati.
1.9K views17:56
Ochish/sharhlash
2022-10-09 19:50:14 Қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

жисмоний шахсларга Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилиши;

қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид қилиш харажатларининг бир қисми Жамғарма ҳисобидан компенсация қилиниши;

2022 йил якунига қадар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун Жамғармага унинг асосланган талабномаларига мувофиқ Давлат бюджети ҳисобидан 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.
2.1K views16:50
Ochish/sharhlash
2022-10-09 19:38:49
Coca-Cola Superligada 21-tur uchrashuvlari yakunlandi. Bugungi bellashuvlardan so'ng musobaqa jadvali yuqoridagi ko'rinishda.
2.4K views16:38
Ochish/sharhlash
2022-10-09 19:38:24
8-9 октябрь кунлари Наманган вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллиги байрам фестивали тадбирлари ўтказилди

Юбилей тадбирлари давомида меҳмонлар ўзбек футболи ривожига салмоқли ҳисса қўшган наманганлик футбол фахрийлари Анвар Боқиев ва Рашид Убайдуллаевлар хонадонида бўлишди. Уларга вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси туҳфалари тақдим этилди.

Медиа Департамент
2.4K views16:38
Ochish/sharhlash
2022-10-09 18:07:29
«Навбаҳор»дан ишончли ғалаба!

«Навбаҳор» - «Динамо» 2:0
Голлар: Боян Цигер 18' Жамшид Искандеров 34' (П)

@NAVBAHORNEWS
2.8K viewsedited  15:07
Ochish/sharhlash
2022-10-09 10:24:13 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
1.4K views07:24
Ochish/sharhlash
2022-10-09 09:52:01 Қадимшунослар Чустда қазишма ишларини олиб боришмоқда

Чуст Фарғона водийсининг шимолий қисмида, тоғ этагидаги текисликда, Ғовасой ва Чустсой соҳилида, Наманган шаҳридан 36 км ғарбда, Чуст темирйўл станциясидан 13 км шимолда, денгиз сатҳидан 1000–1200 метр баландликда жойлашган қадимий шаҳарлардан бири бўлиб, унинг шимолий қисмидаги Бибиона (Бувонамозор) манзилгоҳи ҳудудидан Чуст маданиятига оид материаллар топилган.

Чуст шаҳрининг ёши тўғрисида бир қанча тахминлар мавжуд. Масалан, Бибиона манзилгоҳида 1953, 1957, 1959, 1961 йилларда олиб борилган археологик қазилма ишлари натижасида бу ердаги маданият сўнгги бронза ва илк темир даврига мансублиги маълум бўлди.

Ўрта асрларда шаҳар ҳарбий қалъа сифатида ривожланган ва Бобурнинг отаси Умаршайх Мирзо 1480 йилда Чустни ўз қароргоҳига айлантирган.

XVI аср бошларида Чуст бир нечта қўрғондан иборат бўлиб, улар умумий девор билан ўралган. 1882 йилда қалъа деворлари бузиб ташланган. Шаҳар кенгайиб, 1886 йилдан Чуст уезди маркази вазифасини бажарган.

- Чуст маданияти ёдгорликларини қазиш жараёнида уларнинг қуйи қатламидан доира шаклида қурилган кўплаб ўралар топилган. Масалан, Чуст маконида 60 дан ортиқ, Чимбой маконида эса 16 та ана шундай ўралар очилган. Мазкур ўраларнинг қандай мақсадда қурилганлиги тўғрисида турли хил фикрлар мавжуд. Бир гуруҳ олимлар уларни кулба деб талқин этса, бошқа бир гуруҳ олимлар эса Фарғона водийсида яқин кунларгача анъана бўлиб келган ғалла омбори ёки ғалла ўралари, деб биладилар. Ушбу хулосалар ҳақиқатга бир оз яқиндир, чунки уларнинг майдони яшаш жойи, яъни кулбалар учун ноқулай эди.

Чуст маданиятига доир ёдгорликларнинг қуйи қатламида гувала ёки хом ғиштдан қурилган кулбалар учрамайди. Ғиштдан қурилган уйлар – хонадонлар қолдиқлари Чуст маданияти тарихининг иккинчи босқичида пайдо бўлган. Дастлаб қадимги Фарғона деҳқонлари ярим ертўла ва чайлаларда истиқомат қилганлар. Бу эса уларнинг насл-насаби ва келиб чиқиши жиҳатидан қадимги чорвадор қабилалардан ажралиб чиққанликларидан гувоҳлик беради, - дейди Миллий археология Институти катта илмий ходими, қадимшунос Сергей Баратов.

Чуст маданиятининг кашф этилганига 50 йилдан ортиқ вақт ўтишига қарамай, ҳали ҳам ушбу маданият аҳолисига тегишли махсус қабристонлар очилмаган.

- Олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида шуни кўрсатмоқдаки, мазкур археологик тадқиқотлар натижасида “Бибиона” ёдгорлигининг маданий қатламлари ва қўлга киритилган моддий ашёларни илмий жиҳатдан таҳлил қилиш жараёнида даврлаштириш масаласи қайтадан комплекс ўрганишни тақозо этмоқда.

Ўрганилган қазув объектини келгусида янада кенгайтириш ва шу аснода “Очиқ осмон остидаги музей” ташкил этиш зарурати бор, - дейди Ахсикент маданий мерос ёдгорлигини сақлаш ва тадқиқ қилиш дирекцияси илмий ходими, қадимшунос Шукрулло Насриддинов.

Ёдгорликда палеозоологик ва палеоботаник тадқиқотларни замонавий услублар орқали олиб бориш лозим. Чунки, олиб борилган тадқиқотлар натижасида маданий қатламлардан кўплаб ҳайвон суяклари ва ўсимлик қолдиқлари топилмоқда.

Ёдгорликда замонавий технологиялар асосида тадқиқот ишларини давом эттириш, яъни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг “Юқори технологиялар лабораторияси” асосида ёдгорликни сканер қилиш (фото магнитли сканер), планиографик ва стратиграфик қазишма ишларини олиб бориш керак

“Бибиона” археологик ёдгорлигини муҳофаза чегарасини аниқлаштириш ва объектни турли ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳам куннинг долзарб масаласидир.

Медиа Департамент
1.5K views06:52
Ochish/sharhlash
2022-10-09 09:52:01
1.3K views06:52
Ochish/sharhlash
2022-10-09 08:27:25
Наманган шаҳрининг Навоий кўчасидаги бир неча йиллик муаммолар ҳал этилди.

Наманган шаҳридаги аксарият ҳудудларни электр энергияси билан таъминловчи 110/6 кловолтли "Вокзал" нимстанциясида қуввати 16 000 кловатли икки дона куч трансформатори мавжуд эди. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, "Вокзал" нимстанциясидаги мавжуд иккита 16 000 кловатли "Т-1", "Т-2" куч трансформаторларга қўшимча яна битта 16 000 кловатли куч трансформатори ўрнатилди.

Наманган шаҳар марказининг асосий қисмини электр билан таъминловчи мазкур нимстанцияда қўшимча мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Куч трансформатори ўрнатилгандан сўнг Наманган шаҳридаги Шодлик, Даштбоғ, Зарафшон ва Давлатобод тумани Юқори Ғирвон маҳаллаларидаги электр таъминоти янада яхшиланади.

"Наманган ҲЭТК" матбуот хизмати
1.8K views05:27
Ochish/sharhlash
2022-10-09 07:10:09
Invest and visit in Yangikurgan - Наманганнинг ривожланиб бораётган туманларидан бири - Янгиқўрғонга сармоя киритишнинг беш сабаби.

Кўрсатув инглиз тилида
1.8K views04:10
Ochish/sharhlash