Get Mystery Box with random crypto!

Поп туманидаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдам | Namangan viloyati hokimligi

Поп туманидаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари Наманган шаҳридаги ҳамкасблари билан тажриба алмашишди.

Ҳусусан, Оби ҳаёт МФЙдаги фаолияти тўхтаган собиқ масжид ўрнида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан ишлаб чиқариш корхонаси, Шаршара махалласида яшовчи Тамабаев Рустам томонидан зовур ариқ ва суъний ховузларда Африка лаққа балиғи етиштириш бўйича амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек Яккатут МФЙ истиқомат қилувчи фуқаро Камалбаев Юсуфхон бошчилигида ташкил этилган қуруқ меваларни қайта ишлаш цехи фаолияти хамда Зарбдор МФЙда истиқомад қилувчи фуқаро, ўз хонадонларида тадбиркорлик ишларини ташкил этиб, ишлаб чиқарилаётган кийим кечак, эркаклар оёқ кийимлари, электро двигателлар ҳамда спорт анжомлари тақдимоти ўтказилди, тадбиркорлар ва ҳоким ёрдамчилари ўртасида ўзаро тажриба алмашилди.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси