Get Mystery Box with random crypto!

2022 йил 12 октябрь куни Остона шаҳрида Қозоғистон Республикас | Namangan viloyati hokimligi

2022 йил 12 октябрь куни Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Aрманистон, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок етди.

МДҲ доирасида 2023 йили кўп даражали ташқи ишлар вазирликлариаро маслаҳатлашувларни ўтказиш режаси ҳамда 2021—2030 йилларда МДҲга аъзо давлатларнинг Ёшлар бўйича халқаро ҳамкорлиги стратегиясини 2023—2024 йилларга амалга ошириш юзасидан Тадбирлар режаси маъқулланди.

“Ҳамдўстлик спорт пойтахтлари” давлатлараро дастури қабул қилинди. Унга кўра, МДҲ спорт пойтахти мақоми ҳар йили Ҳамдўстлик давлатларидаги шаҳарлардан бирига берилади.

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2023 йил 14 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.