Get Mystery Box with random crypto!

#Live Давлатобод туманидаги вилоят Маданият марказида “Маҳалл | Namangan viloyati hokimligi

#Live

Давлатобод туманидаги вилоят Маданият марказида “Маҳаллабай” ишлашнинг янги тизимини жорий этиш мавзусида интенсив семинар-тренинг машғулотлари бошланди

Унда маҳаллалар раислари ва уларнинг ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари ва штаб котиблари, “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича иқтисодий ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этмоқда.

Икки кун давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари республика вилоятларида жорий этилаётган уч бўғинли “маҳаллабай” янги тизимининг мазмун-моҳияти, “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойилининг йўлга қўйилиши, секторларда ташкил этиладиган бошқарув офислари, ишчи ва мувофиқлаштирувчи гуруҳларнинг таркиби ва уларга юклатилган вазифалар, маҳалла раисининг янги мақоми, унинг билим даражаси ва касбий салоҳияти, оилалар билан ишлашдаги тартиб-таомиллар каби кенг қамровдаги суҳбат ва амалий машғулотлар олиб боради.

Семинарнинг биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Aдҳам Бекмуродов қатнашиб, маъруза қилмоқда. Иштирокчиларнинг кўплаб саволларига батафсил жавоб ва изоҳлар берилмоқда.