2022-08-30 14:56:34
#online #mustaqillik_ishootlari
Байрам арафасида янги уйлар фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида Давлатобод туманида янги бунёд этилган кўп қаватли уйлар ўз эгаларига топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда, Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкатжон Абдуразаков йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами ҳамда янги уйларнинг фойдаланишга топширилиши билан қутлади.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда давлат хизматчиларини, айниқса юртимизда жамоат тартибини сақлаш ва тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилаётган ходимларни турар жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлатобод туманининг Тадбиркор маҳалласида қуриб битказилган ушбу уйлар учун 74 млрд 452 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, “Ўзшаҳарқурилиш Инвест” МЧЖ буюртмасига асосан, пудратчи ташкилотлар “Ланд Ҳаусе” МЧЖ ва “Дегрез Қурилиш Савдо Саноат Сервис” хусусий корхонаси томонларидан қуриб битказилди.
Давлат хизматчилари яшаши учун қурилган уйлар 3 йиллик имтиёзлик даври мавжуд, 25 (%) фоизини давлат хисобидан қоплаб берилади.
Узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида берилган ушбу турар жойлар Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрамига ажойиб туҳфа бўлди.
425 viewsedited 11:56