Get Mystery Box with random crypto!

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов Наманган | Namangan viloyati hokimligi

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов Наманган муҳандислик-технология институти фаолияти билан танишди

Вазир институтнинг 10 000 дан ортиқ бадиий ва илмий адабиётлар, 4500 дан ортиқ электрон адабиётлар базаси мавжуд ахборот-кутубхона марказида талабалар ва мустақил тадқиқотчилар билан мулоқот қилиб, ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади.

Aбдуқодир Тошқулов 450 нафар йигит-қизга мўлжалланган талабалар турар жойида яратилган шароитлар, 5 муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган махсус хоналар, тўгарак машғулотлари билан яқиндан танишди.

Институтнинг илмий салоҳиятини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам вазирнинг эътиборидан четда қолмади. Лабораториялар биносида давом этган учрашувда профессор-ўқитувчилар, мустақил тадқиқотчи ва докторантларнинг илмий ишларига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири сафар давомида Наманган муҳандислик-технология институти фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида вазирлик ҳисобидан 500 млн сўм маблағ ажратилишини билдирди.