Get Mystery Box with random crypto!

2020 йилда Наманганда қанча миқдорда гўшт ишлаб чиқарилди? Ви | Namangan viloyati hokimligi

2020 йилда Наманганда қанча миқдорда гўшт ишлаб чиқарилди?

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида Наманган вилоятида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 153,7 минг тонна гўшт ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 1,9 фоизга ошган.

2020 йил январь-декабрь ойларида ҳудудлар кесимда гўшт ишлаб чиқариш бўйича энг юқори улуш:
Наманган ш. – 34 139 тонна
Янгиқўрғон – 16 340 тонна
Чуст – 13 144 тонна
Уйчи – 12 408 тонна
Учқўрғон – 12 275 тонна
Тўрақўрғон – 10 932 тонна
Поп – 10 561 тонна
Норин – 9 287 тонна
Мингбулоқ – 9 056 тонна
Косонсой – 9 051 тонна
Наманган – 8 767 тонна
Чортоқ – 7 778 тонна туманларида қайд этилди.

Маълумот ўрнида, гўшт ишлаб чиқариш умумий ҳажмидан 88,7 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади.

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube