Get Mystery Box with random crypto!

Namangan viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi N
Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi
Kanal manzili: @namvilhok
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.08K
Kanalning ta’rifi

Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области
Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайт http://namangan.uz/uz/
Хокимията Наманганской области

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 29

2022-09-05 16:54:14
Наманган вилоятидаги барча мактабларда Билимлар куни тадбирлари байрамона руҳда ўтказилмоқда
1.3K views13:54
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:48:35 #Мустақиллик_дарси

Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади. Бу бежиз айтилмаганини ҳудудларда олиб борилаётган ишлардан, сўнгги йилларда соҳага берилаётган эътибордан кўриш мумкин. Шаҳримизнинг “Амир Темур” маҳалласидаги, қайтадан қурилган 22-сонли умумий ўрта таълим мактабининг очилиш маросимида бўлган шаҳар ҳокими битирувчи синф ўқувчилари учун “Мустақиллик дарси”ни ўтди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган дарс давомида шаҳар ҳокими ўзининг ўқувчилик йиллари ҳақида ўғил-қизларга сўзлаб берди. Уларнинг қизиқишлари, келажакдаги мақсадлари билан қизиқди. Ёшлар таълим-тарбиясига бўлган эътибор, уларни истакларидан келиб чиқиб шарт-шароитлар яратиб бериш масаласига айниқса сўнгги беш йилда эътибор ортиб бораётгани эътироф этилди.

“Мана масалан, қарийб бир аср аввал ташкил бўлган умумтаълим мактаби тегишли дастур доирасида тез фурсатда, сифатли ҳамда замонавий архитектура дизайн асосида қайтадан қурилгани ҳам юртимиз мустақиллиги ва тинчлигини меваси, Давлатимиз раҳбарининг ёшларга бўлган ғамхўрлиги натижаси десак бўлади. Бу ерда сизларнинг пухта билим олишингиз, спорт билан мунтазам шуғулланиб, қўшимча касб-ҳунар ўрганишингиз учун яратилган шароитларнинг барчасидан унумли фойдаланинг”, - дея таъкидлади шаҳар ҳокими ўқувчилар билан мулоқот давомида.

Наманган шаҳар ҳокимлиги
1.4K views13:48
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:48:35
1.1K views13:48
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:46:24
Йиғилишда томорқачиликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Мутасаддиларга кўчма музлаткичлар ташкил этиш учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш, 2 мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳаларини бошлаш топширилди.

Бунда, тайёр лойиҳалар янги лизинг механизми асосида тадбиркорларга берилади.

Шу билан бирга, ўсимликлар ҳимояси бўйича:

- хусусий сектор билан ҳамкорликда аҳоли томорқа ерларида ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини кўрсатиш учун отрядлар ташкил этилади;

- томорқаларда фойдаланадиган кимёвий препаратлар рўйхати тасдиқланиб, улар аҳоли орасида кенг тарғиб қилинади.

Карантин хизматидан деҳқонлар норозилиги, улар кўмакчи эмас, назоратчи бўлиб қолгани танқид қилинди. Хизмат бошлиғи И.Эргашев охирги марта қатъий огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.2K views13:46
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:27:48
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Пресс-секретарь Президента Шерзод Асадов:

Президенту доложено о возражениях широкой общественности и родителей по поводу резкого повышения арендной платы за школьные учебники и рабочие тетради.

Принимая во внимание, что школьные учебники играют исключительно важную роль в общем среднем образовании детей, а также в целях поддержки школьников, их родителей и законных представителей, обеспечения социальной справедливости глава государства поручил Кабинету Министров и Министерству народного образования принять безотлагательные меры по организации бесплатной аренды школьных учебников и рабочих тетрадей.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
4.4K views13:27
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:26:53
Қиш-баҳор ойларида бозорларда мева-сабзавотлар нархи барқарор бўлиши учун сақлаш ва ташиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш зарурлиги таъкидланди.

Бу масалалар бўйича лойиҳалар бўлса, уларга барча шароитлар яратиб берилиши кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, бугунги кунда четдан қишлоқ хўжалигига жалб қилинган 140 миллион доллар узоқ муддатли маблағлар банкларда ҳалигача ўзлаштирилмаган. Яна 330 миллион доллар тайёр кредит линиялари йил бошидан бери ҳаракатсиз турибди.

На банклар, на лизинг компаниялари раҳбарлари, на ҳокимлар бу маблағларни тадбиркорларга бериш бўйича жон куйдирмаяпти”, деди Президент.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда ушбу маблағларни ўзлаштириш бўйича ўзининг лойиҳаларини тақдим этиш топширилди.

Янги лойиҳаларни ишга туширишда “Агролизинг” акциядорлик жамияти умуман ишламаётгани танқид қилинди, унинг фаолиятини тўлиқ трансформация қилиб, деҳқон ва фермерларга молиявий кўмакчи бўладиган тизимга айлантириш топширилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига:

– келгуси бир йилда ҳудудларда маҳсулотни сақлаш бўйича 200 минг тонна қувватларни ишга тушириш;

– 100 миллион доллар ҳисобидан интенсив боғлар ва сабзавотчилик, сақлаш омборлари, қадоқлаш ва қайта ишлаш лойиҳаларини бошлаб, тадбиркорларга лизингга беришни йўлга қўйиш;

- барча вилоятларда иссиқхона эгаларига енгилликлар бериш бўйича қарор лойиҳасини киритиш;

- аграр соҳада молиялаштириш, кредит, лизинг ва суғурта тизимини тўлиқ янгилаш бўйича қарор лойиҳасини тақдимот қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.1K views13:26
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:26:52
Бугунги кунда республика бўйича ҳар йили 300 минг тонна картошка, 6 минг тонна дуккакли, 11 минг тонна мойли экинлар уруғини тайёрлашни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Бу борада, картошка бўйича Самарқандда яхши тажриба бошланган. Мутасаддиларга бу тажрибани хусусий сектор билан бирга дуккакли ва мойли экинлар уруғчилигида ҳам йўлга қўйиш, бунга 26 миллион доллар йўналтириш топширилди.

Вилоят ҳокимлари олдига келгуси 2 йилда уруғ импортини 3 баравар қисқартириш вазифаси қўйилди. Ҳар бир вилоятда камида биттадан интенсив сабзавот кўчатчилик хўжаликларини ишга тушириш топширилди.

Бундан буён ҳосилдор ерларнинг барчасини интенсивга ўтказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасадди идораларга интенсив қишлоқ хўжалигига ўтишни рағбатлантириш ва таъсирчан солиқ механизмларини қўллаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, киритишга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.1K views13:26
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:13:17
Мингбулоқ: Билимлар сари чорлар биринчи қўнғироқ

Атроф тилларанг тусга кириб, табиатнинг яна бир фасли – олтин куз кириб келди.

Ёз бўйи дам олган ўғил-қизлар яна мактаб томон йўл олишди.

Бешинчи сентябрь – Билимлар куни ўқувчиларни ўз бағрига чорлади. Бошланган янги ўқув йилида Мингбулоқ тумани мактабларининг 1-синфларига 2745 нафар ўқувчи қабул қилинди.

Барча таълим муассасалари сингари Қозоқовулдаги 26-мактабда ҳам янги ўқув йилининг бошланиши – Билимлар куни тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Нуршод Худойбердиев иштирок этиб, барчани бугунги кун билан самимий муборакбод этди.

189 нафар ўқувчи таҳсил олаётган мактабнинг 1-синфларига бу йил 20 нафар жажжи ўғил-қизлар қабул қилинди.

Маълумот ўрнида, жорий йилда тумандаги барча мактаблар ўз бағрига 22420 нафар ўқувчини қабул қилди.
1.3K views13:13
Ochish/sharhlash
2022-09-04 18:17:28
Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига яна бир тухфа "ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ" томонидан маҳаллада оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ишга туширилди.

Поп туманининг олис ва тоғлик ҳудуди бўлган Маданият маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан маҳалла аҳлига ва болажонларга қувонч улашилди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосари барчани байрам билан табриклаб, Мустақиллик байрами арафасида мазкур бинонинг фойдаланишга топширилиши ҳудуд аҳолиси учун чинакам байрам совғаси, деб таъкидлади.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси
1.9K views15:17
Ochish/sharhlash
2022-09-04 18:15:51
#sarhisob

НАМАНГАН АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИ БОШҚАРМАСИНИНГ ЎТГАН ДАВР МОБАЙНИДА АМАЛГА ОШИРГАН ИШЛАРИ

Наманган автомобил йўллари бош бошқармаси томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳақида қисқача маълумот берадиган бўлсак, умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг 1 минг 341 километри, ички хўжалик йўлларининг 2 минг 648 километри янгиланди, аҳолига соз ҳолатда топширилди

Наманган вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
1.7K views15:15
Ochish/sharhlash