2022-09-07 09:02:29
#МАЪНАВИЯТ_МАЪРИФАТ_МАРКАЗИ
#ЖАДИДЛАР
ИСЪҲОҚХОН ИБРАТ ВОРИСЛАРИГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ
Aввал хабар берганимиздек Наманган вилояти бўйлаб
“Жадидлар” китоб тўпламларини умумтаълим мактабларига етказиш тадбирлари давом этмоқда.
Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида жойлашган Исъҳоқхон Тўра Ибрат музейида
“Жадидлар” китоб тўпламларини тумандаги 61 та умумтаълим мактабларига етказиш мақсадида тақдимот маросими ўтказилди.
Тақдимот маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлим раҳбари
М.Аппаков, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи
Б.Мирзатов, тарихшунос олимлар, мактаб директорлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида Наманган вилоятида яшаб ўтган буюк жадид алломалар, хусусан,
И.Ибрат, У.Носир, М.Сўфизода ва шу каби маърифатпарвар олимларнинг ҳаёти ва юрт равнақи йўлида қилган ишлари бўйича фикрлар алмашилди ҳамда умумтаълим мактабларига “Жадидлар” китоб тўпламлари тарқатилди.
Шунингдек, шу куни мутасаддилар томонидан Исъҳоқхон Тўра Ибрат номидаги ҳорижий тиллар ихтисослашган ижод мактаби ўқувчилари билан ижодий учрашув ўтказилди. Учрашув якунида фаол ўқувчилар ҳамда мактаб кутубхонасига
“Жадидлар” китоб тўпламлари совға қилинди.
951 views06:02