Get Mystery Box with random crypto!

Namangan viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi N
Telegram kanalining logotibi namvilhok — Namangan viloyati hokimligi
Kanal manzili: @namvilhok
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.08K
Kanalning ta’rifi

Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области
Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайт http://namangan.uz/uz/
Хокимията Наманганской области

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 30

2022-09-04 16:03:05
Поп туман ҳокимлигининг ташаббуси билан 10 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказиб берилди

Юртимизда эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хайрли ва савобли ишларни амалга ошириш халқимизга хос азалий қадриятларимиздан ҳисобланади. Бундай меҳр-оқибат ва хайру саховат тадбирлари ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, азалий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Тўйи нишонланаётган болажонларнинг ота-оналари ва яқинлари ёрдамга муҳтож оилаларга кўрсатаётган бундай ғамхўрлик учун ўз миннатдорлигини билдирди.

Тадбирда туман ҳокими Аъзамжон Султанов ва бошқа сектор раҳбарлари давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалар, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди.

Шундан сўнг тўйболаларнинг ҳар бирига велосипед, бош-оёқ сарпо ҳамда ҳамда байрам дастурхони ёзилди. Санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.
2.2K views13:03
Ochish/sharhlash
2022-09-03 19:27:14 ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!
“Навбаҳор” 17 йиллик танаффусдан сўнг ярим финалга чиқди

Батафсил ўқиш:
https://uza.uz/uz/posts/navbahor-17-yillik-tanaffusdan-song-yarim-finalga-chiqdi_404349

Ўзбекистоннинг ягона расмий давлат ахборот манбаси – ЎзА uza.uz хабарларини кузатиб боринг!
Каналга уланиш:
@uzauznamangan
753 views16:27
Ochish/sharhlash
2022-09-03 19:26:36
«Нажот таълимда! Бозор қургандан кўра Олийгоҳ барпо этган мақбул. Наманганда улар сони саккизтага етди. Беш йил олдин уч минг битирувчи учун олийгоҳда ўқиш квотаси таклиф этган бўлсак, ҳозир бу кўрсаткич қарийб олти баробарга ортиб, 17 мингни ташкил этмоқда», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳрида жойлашган Турон халқаро университети очилиш маросимида иштирок этди.
692 views16:26
Ochish/sharhlash
2022-09-03 18:16:33
Поп туманида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш мажмуаси - жарроҳлик клиникаст фойдаланишга топширилди.

Унинг умумий қиймати 20 млрд. сўмни ташкил этиб, 30 та янги иш ўрни яратилди.
1.4K views15:16
Ochish/sharhlash
2022-09-03 18:15:40
«Наманганда ишлаб чиқарилаётган мебелларни дунё бозорига чиқарадиган вақт келди. Маҳаллий устазодалар маҳорати, асрлар оша сақлаб келаётган ҳунар сирлари бунинг учун етарли. Мебелсозликда қўлланиладиган энг сўнгги дастгоҳларнинг бари мавжуд», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов «Саркор мебель» корхонаси Мебель маҳсулотлари савдо майдонини очилиш маросимида иштирок этди.
1.4K views15:15
Ochish/sharhlash
2022-09-03 18:02:44
НАМАНГАН ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИНИНГ ЎТГАН ДАВР МОБАЙНИДА АМАЛГА ОШИРГАН ИШЛАР

Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширган ишлар сарҳисоби ҳақида қисқача маълумот берадиган бўлсак, янги тармоқлар қуриш ва трансформатор пунктлари дастурлар асосида ҳудудларга ўрнатилди.


"Наманган ҲЭТК" матбуот хизмати.
1.4K viewsedited  15:02
Ochish/sharhlash
2022-09-03 17:37:50
Мустақил Ўзбекистоннинг ривожланиш шароитида иқтисодий ислоҳотлар

2016 йилдан Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичи бошланди.

Асосийлари:
валюта бозори либераллаштирилди, валютани эркин конвертация қилиш имконияти;
товарлар учун акциз солиғини бекор қилиш, товарлар учун импорт божхона божларини кескин камайтириш;
банк сектори ва пул муомаласини ислоҳ қилиш;
солиқ ислоҳоти;
бизнес юритишда маъмурий ҳаражатларни камайтириш;
қишлоқ хўжалиги соҳасининг барча йўналишларини ислоҳ қилиш.
1.5K views14:37
Ochish/sharhlash
2022-09-03 17:37:50
"Намуна" кичик саноат зонасида навбатдаги лойиҳалар фаолиятини бошлади

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Косонсой туманидаги “Намуна” кичик саноат зонасида "Рухшона шукрона сервис", "Севимли очиқ савдо" ҳамда "Чиндовул қурилиш инфо" ишлаб чиқариш корхоналари фойдаланишга топширилди
1.4K views14:37
Ochish/sharhlash
2022-09-03 15:34:42 https://uza.uz/uz/posts/popda-zamonaviy-issiqxona-kompleksi-ishga-tushirildi_404298
1.8K views12:34
Ochish/sharhlash
2022-09-03 14:00:45 Нажот таълимда

Бугун Наманган шаҳрида жойлашган Турон халқаро университетини фойдаланишга топшириш
маросими бўлиб ўтди


Ушбу олий-таълим даргохининг умумий лойиҳа қиймати 30,0 миллиард сўм бўлиб, уни “TURON MEGA STROY” МЧЖ томонидан қуриб фойдаланишга топширилди ва 120 нафар педагог ходимларга янги иш ўринлари яратилди. Натижада 2022-2023 - ўқув йилида 3000 минг нафар талаба ёшларга малакали мутахассислар томонидан таълим беришилиши режалаштирилди.

Туран халқаро университети - ахборот технологиялари дастурий таъминоти, логистика, маркетинг, туризм, молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, халқаро иқтисодиёт, халқаро алоқалар, инглиз тили, рус тили, педагогика (мактабгача таълим), педагогика (бошланғич таълим) каби замонавий, ички ва ташқи меҳнат бозорида юқори талабга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш тўлиқ циклини амалга оширадиган таълим даргохи хисобланади. 

Университетда ўзбек, рус ва инглиз тилларида таълим олиб борилади; илғор софт скиллс кўникмалари ва IТ бўйича чуқур билимлар шакллантирилади. Ўқиш малакали хорижий ўқитувчилар ва етакчи маҳаллий амалиётчилар томонидан олиб борилади.

Бундан ташқари  интернет тармоғига уланган кутубхона ҳамда 200 ўринли фаоллар зали, 10 та замонавий компютер лабораториялари, очиқ сунъий қопламали футбол майдони, талабалар турар жойи тақдим этилади. Ўйлайманки, бу маскан талабаларнинг энг севимли масканига айланади. Шунингдек, 1500 ўринли ошхона ҳам олийгох жамоасига муносиб хизмат қилади.

Олийгоҳ Ўзбекистондаги бошқа халқаро университетлардан фарқи шундаки, у филиал эмас, асосий бино ҳисобланади. 3000 минг ўринга мўнжанланган ушбу бинода талабаларни сифатли ва кафолатли таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган ва университетда хорижда таҳсил олган ҳамда хорижлик ўқитувчилар (Ҳиндистон, Жанубий Кореа, Малазиа, Россия, Полша) фаолият юритиши кўзланган.
2.3K views11:00
Ochish/sharhlash