Get Mystery Box with random crypto!

Бир замонлар Тошкент 'Пахтакор'и билан Фарғона 'Нефтчи'сининг | Муҳрим

Бир замонлар Тошкент "Пахтакор"и билан Фарғона "Нефтчи"сининг тўқнашувлари ЎзКласико дейиларди, бугунги кунда бу мақом "Навбаҳор" — "Пахтакор" баҳсларига кўчган (экан). Беш кун аввал "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Суперлига доирасида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Бугун, яна 5—10 дақиқадан сўнг шу икки жамоа Наманганда Кубок доирасида бир-бирига қарши майдонга чиқади. Шу муносабат билан ЎзПФЛ бир ролик тайёрлабди — АПЛ ҳижолат! Кўриб, бизда ҳам шунақа қилса бўларкану, дейсан киши. Ўйин ҳам шу ролик каби юқори савияда бўлади, деган катта ишонч, беш кун аввалги ўйиндагидек суперголлар кўрамиз, деган бир умид бор. Энг муҳими, бугунги ўйин билан дуранг билан тугамайди (албатта, қандайдир форс-можар бўлмаса), кимдир ғолиб чиқиши шарт — ахир бу Кубок. Ўйин 20:00 да бошланади, "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда кўриш мумкин, ғолиб ярим финал йўлланмаси эгасига айланади.