Get Mystery Box with random crypto!

1991 йили Тошкент шаҳар жамоат транспортида, метродан ташқари, | Муҳрим

1991 йили Тошкент шаҳар жамоат транспортида, метродан ташқари, 2236 та автобус, 527 та трамвай, 428 та троллейбус - жами 3191 та ҳаракатланувчи таркиб бўлган. Ҳозир эса троллейбус йўқ, трамвай ҳам йўқ, автобуслар сони эа 1991 йилгидан икки баробар кам. Энг қизиғи, 1991 йилда Тошкент аҳолиси 2 миллион бўлган, ҳозир расман 3 миллионга яқин, аслида ундан ҳам кўпроқ: 1991 йили ҳар минг тошкентликка 1,5 та автобус тўғри келган бўлса, ҳозир яримта ҳам автобус йўқ. Даҳшат.

Бундан ҳам даҳшати шуки, давлат роса ҳаракат қилиб, 2026 йилгача мингга яқин автобус сотиб олади, лекин бу билан автобуслар сони 2001 йилги кўрсаткич (1444 та)га ҳам етмайди. Ахир янги автобуслар эскириб кетган, ёшини яшаб бўлган автобуслар ўрнига олиб келинади.

Юқоридаги слайдда хурсанд қиладиган фақат битта нарса бор - 2023-2025 йилларда Тошкент учун сотиб олинадиган автобусларнинг 53 таси ўта катта сиғимли (гармошкали) бўларкан. Бу яхши янгилик, агар амалга ошса, сенсацияга тенг бир воқеа бўлади. Лекин 2025 йилгача... Худо билади нима бўлади.