Get Mystery Box with random crypto!

Meditsina UZ

Kanal manzili: @meditsina_uz
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 93.26K
Kanalning ta’rifi

"Бойликнинг боши — соғлиқ!"
👨🏻‍⚕️Каналдаги реклама махсулотларини ва берилаётган маълумотларни, шифокор рухсати билан қўлланг, канал маъмурияти жавоб бермайди!
Реклама учун: @xasan_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 46

2022-08-31 07:08:04
Яссиоёқликда машқлар ёрдам беради

Оёқ учида юриш. Имкон қадар оёқ товонлари энг юқори баландликка кўтарилиб, оёқ учида турган ҳолатда аввал олдинга, сўнгра орқага юрилади.

Чалқанча ётган ҳолатда тиззалар букилади. Оёқ кафтларини ердан узмаган ҳолатда товонлар кўтариб тушилади. Бу машқни 30 маротаба бажарилади.

Рақсга тушиш. Чаққон ҳаракатланишни талаб қиладиган рақс турлари (лезгинка) ҳам яссиоёқликда яхши самара беради.

@Meditsina_uz
672 viewsAbduazim, edited  04:08
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:50:58
7 ойлик боланинг бўй узунлиги ҳамда вазни қанча бўлиши керак?

Моҳинур

Шифокор Насиба Ражабова:

Болаларнинг бўйи ҳамда вазн ўзгаришлари туғилгандаги вазн ва бўй кўрсаткичларига қараб аниқланади. Вазн ва бўйнинг ҳар ойда ўсиши керак бўлган кўрсаткичлар қуйидагича:

Вазн. Бўй
1. 600 гр. 3 см
2. 800 гр. 3 см
3. 800 гр. 2,5 см
4. 750 гр. 2,5 см
5. 700 гр. 2 см
6. 650 гр. 2 см
7. 600 гр. 2 см
8. 550 гр. 2 см
9. 500 гр. 1,5 см
10. 450 гр. 1,5 см
11. 400 гр. 1,5 см
12. 350 гр. 1,5 см

Бу сонларни болани туғилгандаги бўй ва вазн кўрсаткичларига ҳар ойлик қўшиб аниқлаш мумкин. Масалан, 7 ойлик бола туғилганда 3500 гр ва 50 см бўлган. Демак, бу бола 7 ойлик бўлганда 8400 гр ва 67 см бўлиши керак.

@Meditsina_uz
860 viewsAbduazim, edited  16:50
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:41:01
Томоқ оғриғининг оддий ечими

Бир пиёла қайноқ сувга 0,5 чойқошиқдан туз ва 0,5 чойқошиқ истеъмол содаси солиб аралаштирилади. Аралашмага 2 томчи йод томизилади. Бу эритмада уйқуга ётишдан олдин томоқ чайиб ётилади.

Бир неча маротаба муолажадан сўнг натижа яққол намоён бўлади.

@Meditsina_uz
804 viewsAbduazim, edited  13:41
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:44:27
Қизим 4 ёшда. Туғилганидан буён ич қотиши безовта қилади. Нима қилсам бўлади?
Мухлис саволи

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Ич қотиши, қабзият - алоҳида касаллик эмас, балки организм фаолиятининг бузилиши, касалликлар ва турли хил тизимлар функциясининг ишдан чиққанлиги аломатидир.

Сурункали қабзият кузатилганда, унинг сабабини аниқлаш зарур. Турли ошқозон-ичак касалликлари, дориларнинг ножўя таъсири, овқат рационида суюқлик ва клетчатка етишмаслиги қабзият кузатилишига сабаб бўлади. Бола таомномасига қуйидаги маҳсулотларни киритиш ични юмшатишга ёрдам беради:

Сабзавот ва мевалар
Гречиха, сули, арпадан бўтқа ва гарнирлар
Жавдар нони
Сут маҳсулотлари
Кўп миқдорда суюқлик ичиш

@Meditsina_uz
764 viewsAbduazim, edited  12:44
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:43:57
Эмизикли аёллар қандай маҳсулотларни тановул қилиши мумкин?

Норбоева Мафтуна

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Кўпчилик эмизикли аёллар болада диарея ёки ич қотиши юзага келмаслиги учун кучли парҳез қилишади. Лекин бу нотўғри бўлиб, бола ўсиши ва ривожланиши учун онанинг рациони тўлиқ ва тўғри бўлиши зарур. Янги туғилган чақалоқларнинг ичак фаолияти ташқи муҳитга мослашгунга қадар оналари парҳез қилиши лозим.

Бунда аллерген ҳисобланган цитрус мевалар, асал, ширинликлар, газли, спиртли ичимликлар, аччиқ ва шўр маҳсулотлар емасликлари тавсия этилади. Кейинчалик эса оз-оздан истеъмол қилиб, бола организмини бунга ўргатиб бориш лозим.

@Meditsina_uz
784 viewsAbduazim, edited  09:43
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:46:51
Диққатни қандай жамлаш мумкин?

Мухлис саволи

Шифокор Насиба Ражабова:

Диққатни жамлаш учун қуйидагиларга амал қилиш лозим:

Авваламбор ўқув ёки иш хонангизни тартибга келтиринг;
бажарилиши лозим бўлган масалаларни кетма-кетликда қоғозга ёзиб чиқинг;
хонада тинчликни таъминланг;
иш жараёнида вақти-вақти билан дам олишни таъминланг. Ҳар 45 дақиқада 15 дақиқа тоза ҳавода сайр қилинг;
телефон, интернет, компьютердан иложи борича камроқ фойдаланинг;
1 кунда камида 7-8 соат ухланг;
бир кунда камида 30 дақиқа спорт билан шуғулланинг.

@Meditsina_uz
839 viewsAbduazim, edited  05:46
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:21:12
Аёллар учун муҳим витаминлар ҳақида эшитганмисиз?

Витамин D (қуёш нури, лосось, сут, апельсин шарбати)

Бу деярли ҳеч қаердан олиш мумкин бўлмаган ягона витамин. Танадаги соғлом витамин даражаси кўкрак ва тухумдон саратони ва диабетдан ҳимоя қилади. Айнан у сочлар, терилар, тишлар ва тирноқларнинг соғлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Е витамини (фундуқ, ёнғоқ, кунгабоқар ва соя ёғлари)

Бу аёллар учун энг муҳим 10 витаминлардан бири, лекин биз уни рўйхатнинг энг юқори қисмига киритмаганмиз. Бу мўъжизавий витамин бизни кексаликдан сақлайди! У антиоксидант хусусиятига эга бўлиб, оқсилларни йўқ қилиш, кексалик, семириб кетишга олиб келувчи эркин радикалларга қарши курашади.

@Meditsina_uz
901 viewsAbduazim, edited  12:21
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:08:41
Асалли сув - ажинларни йўқотади

Керакли маҳсулотлар:
Асал - 1 ошқошиқ;
Сув - 2 стакан.

Тайёрлаш учун 1 ошқошиқ асални 1 стакан илиқ сувда эритиб олинади.
Уйқудан олдин 5-7 дақиқа давомида шу эритма юзга суртиб турилади.
Жараёндан кейин юзни илиқ сув билан ювиш керак.

Асалли сувдан фойдаланиш самараси узоқ куттирмайди, натижа бир неча такрорлашдан сўнг кўринади: юз соғлом кўринишга эга бўлади, тери юмшоқ ва эластик ҳолатга келади.

@Meditsina_uz
869 viewsAbduazim, edited  09:08
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:01:26
Саримсоқпиёз ёрдамида организмни тозалаш мумкинми?

Албатта, мумкин. Бунинг учун 5 дона саримсоқпиёз бўлакчалари, 1 дона пиёз ва 100 мл сув керак бўлади.

Саримсоқпиёз ва пиёзни майдалаб, қайнаб турган сувга соламиз. 10 дақиқа қолдирамиз. Сўнгра пахтали тампонни шу дамламада яхшилаб намлаб, оёқ кафтларига қўямиз ва лейкопластир билан ёпиштирамиз. Устидан пайпоқ кийиб, эрталабгача қолдирамиз.

Эрталаб тампонни ечганингизда у тўқ рангга айланганини кўришингиз мумкин. Бу компресс икки ҳафта давомида ҳар икки кунда бир қўлланади. Кейинчалик ҳафтада бир бор фойдаланиш мумкин.

@Meditsina_uz
843 viewsAbduazim, edited  05:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 21:12:01
Болаларда гижжа бўлса, белгилари қандай бўлади?

Шифокор Насиба Ражабова:

Гижжалар бу паразит организм бўлиб, инсон организмида яшаб, унга зарар етказади.

Белгилари:
умумий ҳолсизлик, тез чарчаш,
тана ҳароратининг кўтарилиши,
кўз остининг қорамтир бўлиши,
терида аллергияга ўхшаш тошмаларнинг пайдо бўлиши,
иштаҳанинг бузилиши,
кўнгил айниши ва қайд қилиш,
оғизда нохуш ҳиднинг пайдо бўлиши,
қорин соҳасида оғриқ,
ич келишининг бузилиши (ич қотиши ёки ич кетиши),
тана вазнининг камайиши,
анал соҳасида қичишиш,
ахлат билан бирга гижжа қуртларининг бўлиши.

Бундан ташқари, гижжа айнан қайси органда бўлишига қараб ҳам бошқа белгилар қўшилиши мумкин. Гижжалар шифокор назорати остида амалга оширилади.

@Meditsina_uz
178 viewsAbduazim, edited  18:12
Ochish/sharhlash