Get Mystery Box with random crypto!

Meditsina UZ

Kanal manzili: @meditsina_uz
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 93.26K
Kanalning ta’rifi

"Бойликнинг боши — соғлиқ!"
👨🏻‍⚕️Каналдаги реклама махсулотларини ва берилаётган маълумотларни, шифокор рухсати билан қўлланг, канал маъмурияти жавоб бермайди!
Реклама учун: @xasan_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 47

2022-08-28 20:41:08
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barakatuh

Aziz opa-singillar sizga bir ajoyib kanalni tavsiya qilaman Bu kanalda siz bepulga yani tekinga retseptlani o'rganishingiz mumkin Siz izlaganingiz ham va izlamaganingiz ham bor

Pazandachilik sirlari tort , salat , pechoniy nma kerak bo'lsa hammasi mavjud

Avval kanalga kirib ko'ring keyin baxo bering
@food_bloggers_retsepts
@food_bloggers_retsepts
@food_bloggers_retsepts
223 viewsAdmin, 17:41
Ochish/sharhlash
2022-08-28 20:24:57
Болаларда тирноқ тишлаш одатини даволаш мумкинми?

Мухлис саволи

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Тирноқ ва унинг атрофини тишлаш ҳолати онихофагия деб аталади. Бу одат кўпроқ психологик ҳолатлар билан боғлиқ бўлади ва стресс, ташвиш ёки қаттиқ тушкунлик пайтида кузатилади. Бунинг сабабини чуқур кузатув орқали аниқлаш мумкин.

Агар бола кўпчиликнинг олдига чиқишдан аввал тирноқларини тишлай бошласа, бунинг сабаби одамларга нисбатан бироз қўрқув бўлиши мумкин. Бу ҳолат оилага янги чақалоқнинг келиши натижасида эътиборнинг камайиши сабабли ҳам кузатилади.

Болалар асосан автоматик тарзда, ўзининг хатти-ҳаракатидан бехабар бу ишни амалга оширади. Болаларни ушбу одатдан танбеҳ бериб қайтариб бўлмайди. Бу одатни бартараф этиш учун қўлларни ўйинчоқлар билан банд қилиш лозим. Ҳаммасидан ҳам фойдалиси - ота-она меҳри ва эътиборидир

@Meditsina_uz
265 viewsAbduazim, edited  17:24
Ochish/sharhlash
2022-08-28 16:30:35
Ўт пуфагида тош бўлса, нималарга аҳамият бериш керак?

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

Ўт пуфаги касаллигининг ривожланишида генетик омил билан бир қаторда овқатланиш ҳам муҳим рол ўйнайди.

Ўт-тош касаллигини даволаш усуллари қуйидагича:
Даволаш турини танлаш клиник белгиларнинг оғирлигига боғлиқ. Шикоятлар бўлмаса, фақат динамик кузатув, тўғри турмуш тарзи ва рационал овқатланишни ташкил этиш талаб қилинади. Aгар аломатлар мавжуд бўлса, консерватив ёки жарроҳлик даволанишни танлаш мумкин.
Ўртача юқори калорияли таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади, кичик бўлакларда, лекин тез-тез (кунига 5-6 марта 2-3 соат ичида) овқатланиш тавсия етилади.
Рацион қуйидагича тузилиши керак:

сабзавотлар, ўтлар, кепак, ёввойи гуруч ва бошқалар;
ёғ миқдорини камайтириш, гўштли товуқ, курка, қуён, кам ёғли сут маҳсулотлари ва кам ёғли балиқ турларини танлаш;
дудланган гўшт, қовурилган овқатлар, ун маҳсулотлари ва ширинликлардан воз кечиш керак бўлади.

@Meditsina_uz
504 viewsAbduazim, edited  13:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 16:25:07
Қайнатилган сув фойдалими ёки зарарли?

Қайнатилган сувнинг асосий фойдаси шундаки, у организмни токсинлардан тозалайди. Сувни бир марта қайнатиш керак, қайта қайнатиш мумкин эмас. Шунда қуйидаги фойдали хусусиятларга эга бўлади.

Кабзиятни олдини олади, озиқ-овқат ҳазм бўлишини яхшилайди.
Сувни юмшоқроқ қилади.
Қон микроциркуляциясини яхшилайди.
Жисмоний фаолликни оширади.
Мия фаолиятини яхшилайди.

Шу билан бирга қайнаган сувнинг зарарлари ҳам мавжуд:
хлорли элементлар қайнатилганда канцерогенга айланади.
оғир металлар, нефт маҳсулотлари йиғилади, аста -секин тўпланади.
чойнакдаги чўкма агар тозаланмаса, танага киради.
озуқа моддаларини танадан олиб ташлайди.

@Meditsina_uz
445 viewsAbduazim, edited  13:25
Ochish/sharhlash
2022-08-28 13:12:45
Кирсовундан кучли дори тайёрлаш сирини билган одам - касал бўлмайди. Афсуски бу сирни атиги 2 фоиз одамлар билади

Бизнинг танамизни бузадиган 100 ta кераксиз дори ўрнига кирсовунни тўғри ишлатишни билсангиз касал бўлмайсиз. Ушбу усул ҳаётингизни бир неча йилга узайтиришга ёрдам беради.
Маълум бўлишича...

Батафсил:
570 viewsAbduazim, 10:12
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:14:25
Болани неча ёшдан суннат қилдирган маъқул?
Муҳаммад Али

Аҳаджон Абдуҳалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Инсонни ҳар қандай ёшда ва фаслда суннат қилиш мумкин, соғлом ҳолатда бунга тиббий чеклов йўқ.

Қулай вақт сифатида боланинг узоқ муддатли хотираси шаклланмасидан олдин, яъни 3 ёшгача суннат қилдириш тавсия этилади. Эрта чақалоқлик даврида ҳам ушбу амалиётни бажариш мумкин, ҳаттоки бу нисбатан фойдали.

Боланинг ёши катта бўлса, жароҳатнинг битиши қийинроқ бўлади ва қўрқинчли жараён боланинг хотирасида психологик жароҳат ҳолатида сақланиб қолиши мумкин.
602 viewsAbduazim, 06:14
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:45:44
Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади :
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.

Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисиди :
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади :
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади :
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.

Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади :
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.

Аз - Замахшарий

Manbaa

@Meditsina_uz
600 viewsAbduazim, edited  05:45
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:14:51
Пневмония организмда қандай белгилар билан намоён бўлади?

Пневмония билан касалланган организмнинг тикланиши ўпканинг шикастланиш даражаси ва интоксикацияси билан боғлиқ бўлади. Пневмонияда кислород ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Шунинг учун тикланиш жараёни бир қанча вақт талаб этади.

Пневмониядан сўнг кузатиладиган нохушлик ва кучли ҳолсизлик темир танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Темир моддаси яллиғланиш жараёнларида организмда фаол қатнашади. Бундай ҳолатларда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Бемор ҳолатидан келиб чиқиб, мос бўлган препаратни қабул қилиш тавсия этилади.

Доимий ҳансираш пневмониядан ташқари юқори нафас йўллари ва ўпка, юрак, қон касалликлари, камҳаракат ҳаёт тарзи, ЎРВИ ёки бошқа инфекцион касалликларда кузатилиши мумкин
583 viewsAbduazim, 04:14
Ochish/sharhlash
2022-08-27 19:21:13
Доимий чарчоқнинг сабаби нима?

Чарчоқ фақат узоқ дам олмаслик туфайлигина келиб чиқмайди. Унинг сабаблари кўп. Асосийлари қуйидагилар:

Сурункали чарчашга дорилар сабаб бўлиши мумкин. Дори воситаларининг изоҳини диққат билан ўқиб чиқинг. Дорини алмаштиргандан ёки тўхтатгандан сўнг, чарчоқ белгилари ҳам йўқолиши мумкин.
Юрак касаллиги. Статистик маълумотларга кўра, аёлларнинг тахминан 70 фоизи инфарктдан олдин умумий заифлик ва доимий чарчоқни бошдан кечирган.
Қандли диабет. Дастлабки босқичларда чанқоқлик, заифлик, вазн йўқотиш ва пешобнинг кўп ажралиши кузатилади.
Қалқонсимон безнинг анормал ишлаши.
B¹² витамини ёки D витамини етишмаслиги.

@Meditsina_uz
687 viewsAbduazim, edited  16:21
Ochish/sharhlash
2022-08-27 16:01:53
Компьютердан узоқ вақт фойдаланиш қўл соғлиғига қандай таъсир қилади?

Билакда бутун қўлни қон билан таъминлайдиган махсус канал мавжуд. Аммо компьютер қаршисида узоқ давом этадиган ҳаракатлар натижасида ушбу каналдаги зўриқиш сезиларли даражада ошади.

Билакдаги кучли стресс туфайли асаб шикастланади, бу эса бармоқларнинг қаттиқ оғриши ва уларда сезувчанликнинг пасайишига олиб келади. Шифокорлар буни туннель синдроми деб аташади. Вақт ўтиши билан оғриқ фақат кучаяди ва бартараф қилиш учун узоқ вақт танаффус қилиш талаб қилинади.

Туннель синдромининг олдини олиш учун иш пайтида қўлларнинг ҳолатини кузатиш, танаффус қилиш, оёқ ва қўлларни чўзиб туриш керак.

@Meditsina_uz
740 viewsAbduazim, edited  13:01
Ochish/sharhlash