Тайёрлаш учун 1 ошқошиқ асални 1 стакан илиқ сувда эритиб олинади. Уйқудан олдин 5-7 дақиқа давомида шу эритма юзга суртиб турилади. Жараёндан кейин юзни илиқ сув билан ювиш керак.
Асалли сувдан фойдаланиш самараси узоқ куттирмайди, натижа бир неча такрорлашдан сўнг кўринади: юз соғлом кўринишга эга бўлади, тери юмшоқ ва эластик ҳолатга келади.