Get Mystery Box with random crypto!

Қизим 4 ёшда. Туғилганидан буён ич қотиши безовта қилади. Нима | Meditsina UZ

Қизим 4 ёшда. Туғилганидан буён ич қотиши безовта қилади. Нима қилсам бўлади?
Мухлис саволи

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Ич қотиши, қабзият - алоҳида касаллик эмас, балки организм фаолиятининг бузилиши, касалликлар ва турли хил тизимлар функциясининг ишдан чиққанлиги аломатидир.

Сурункали қабзият кузатилганда, унинг сабабини аниқлаш зарур. Турли ошқозон-ичак касалликлари, дориларнинг ножўя таъсири, овқат рационида суюқлик ва клетчатка етишмаслиги қабзият кузатилишига сабаб бўлади. Бола таомномасига қуйидаги маҳсулотларни киритиш ични юмшатишга ёрдам беради:

Сабзавот ва мевалар
Гречиха, сули, арпадан бўтқа ва гарнирлар
Жавдар нони
Сут маҳсулотлари
Кўп миқдорда суюқлик ичиш

@Meditsina_uz