Get Mystery Box with random crypto!

Унутиб бўларми жигаржонларни? Ажратиб бўларми этни тирноқдан? | Meditsina UZ

Унутиб бўларми жигаржонларни?
Ажратиб бўларми этни тирноқдан?
Ажратишга мойил бўлсанг жонларни
Кессанг, қолар кесик жой жимжилоқдан.

Унутилдим деган гумонда бўлманг,
Агар йўқламасам, бормасам бир кун,
Худо раво кўрган манзилдан туриб,
Сўрайман, " илоҳо, саломат бўлсин! "

Билинг, жигарларим, қайда бўлсам ҳам,
Кўз ўнгимда турар бўйингиз кўркам.
Бир кун, бир сония, ҳатто, бир нафас,
Эсимдан чиқмайсиз, гар тирик юрсам
.

Сақлаб олинг ва яқинларга хам улашинг!

@Meditsina_uz