2022-08-26 20:15:22
Ёшим 19 да. Сочим оқаряпти. Сабаби нима?
Назира Жалилова
Аҳаджон Абдуҳалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
Сочнинг эрта оқаришига қуйидагилар сабаб бўлади:
Ирсий омиллар.
Соч озиқланишининг бузилиши – Б, C, Д, Е витаминлари ва мис, йод, темир элементларининг етишмаслиги
Камқонлик ёки овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши.
Психоген омиллар ва гормонал ўзгаришлар.
Стресс натижасида танадаги антиоксидантлар камаяди, натижада бошқа ҳужайраларни ўлдирувчи эркин радикаллар кўпайиб, соч оқариши, витилиго каби касалликлар келиб чиқади.
Оқ сочларни юлиб олманг, бу янги рангсиз тукларнинг ўсишини ва қўшни соч фолликулаларига рангсизланишнинг тарқалишини рағбатлантиради.
@Meditsina_uz
841 viewsAbduazim, edited 17:15