Get Mystery Box with random crypto!

#маҳалла_ифтихори Бир гуруҳ фаолларга “Маҳалла ифтихори” кўкр | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

#маҳалла_ифтихори

Бир гуруҳ фаолларга “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари топширилди


Фарғона вилояти

Мустақилликнинг 31 йиллиги байрами арафасида вилоят ҳокимлигида маҳалла тизимида самарали меҳнат қилаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, юрт тараққиёти йўлида жонкуярлик кўрсатаётган 56 нафар фидойи юртдошларимизга “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров зиммасидаги масъулиятли вазифани сидқидилдан бажараётган ҳудуддаги маҳалла ходимлари ва фаолларини самимий табриклади.

Вилоятнинг 56 нафар фаоллари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва бир марталик пул мукофоти билан муносиб тақдирландилар.

Тақдирлаш маросимида шунингдек, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб–қувватлаш вазирлиги масъул ходими И.Халиков, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб – қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқов ҳамда вилоят сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo