Get Mystery Box with random crypto!

'Муллабой' маҳалласи янги бинода иш бошлади Андижон вилояти | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

"Муллабой" маҳалласи янги бинода иш бошлади

Андижон вилояти

Маҳаллаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улар фаолиятига замонавий ахборот ва рақамли технологияларни жорий этиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, МФЙ идоралари учун янги бинолар қуриш, мавжудларини таъмирлаш, тизимда фаолият кўрсатаётган ходимлар учун муносиб шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Бу борада белгиланган чора-тадбирлар доирасида Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги "Муллабой" маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино қурилди. Айни пайтда маҳаллада 542 та хонадон, 955 та оила мавжуд бўлиб, уларда 4180 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Маҳалла идораси фаоллар, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Маросимда сўз олган вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов тадбир иштирокчиларини қўшалоқ байрам билан муборакбод этди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo