Get Mystery Box with random crypto!

Кўкдалада 19 та маҳалла биноси фойдаланишга топширилди Қашқа | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Кўкдалада 19 та маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани

Янги ташкил этилган туманда қисқа вақт ичида қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Айниқса, замонавий лойиҳалар асосида 19 та маҳалла биносининг қуриб фойдаланишга топширилиши туман аҳли учун байрам туҳфаси бўлди.

Мустақилликнинг 31 йиллиги арафасида "Гулистон", "Яшил тепа", "Қўчқорбулоқ", "Эски анҳор", "Хардури", "Бахт", "Хушали", "Олтинбошоқ", "Олтиндала", "Бегламиш", "Сойбўйи", "Қанотли", "Умакай", "Уймовут", "Мангуюрт", "Давр", "Чувиллоқ", "Дўстлик" ва "Қумдарё" маҳалла бинолари тантанали топширилди.

Биноларда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар ҳозирланиб, барча зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo