Get Mystery Box with random crypto!

#Қутлов Бугун Тошкент шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қ | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

#Қутлов

Бугун Тошкент шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳар “Нуроний” жамғармаси раиси, сенатор Рустам Каланов таваллуд топган кун.

Каланов Рустам Абдуҳакимович — 1950 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент давлат политехника институти, сўнгра Тошкент давлат университетини тамомлаган Рустам Каланов қатор йиллар мобайнида давлат бошқарувининг турли юқори лавозимларида фидойилик билан фаолият юритиб келган. Бугун табаррук 72 ёшни қарши олгани муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Турсинхан Худайбергенов вазирлик жамоаси номидан Рустам Абуҳакимовични самимий қутлаб, унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo