Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot | Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz H
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.94K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 11

2023-02-04 13:11:02
#Ҳукумат_қарори

Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади

Ҳукумат қарори (51-сон, 02.02.2023 й.) билан 2023–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида уруғчилик ва кўчат етиштиришни ривожлантириш миллий дастури тасдиқланди

Миллий дастурнинг устувор йўналишларидан бири қишлоқ хўжалиги экинларининг сифат кўрсаткичлари жаҳон андозалари талабларига мос бўлган, юқори ҳосилдор навларини яратишда хорижий тажрибалар алмашиш ҳамда маҳаллий навлар ва F1 дурагайларини яратиш ҳисобланади.

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

Ўзбекистон – Сербия қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги илмий маркази;

Ўзбекистон – Туркия пистачилик илмий маркази.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6376990
4.6K views10:11
Ochish/sharhlash
2023-02-04 09:02:46
#Ҳукумат_қарори

Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари мониторинг қилинади

Ҳукумат қарори (50-сон, 02.02.2023 й.) билан Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, қишлок хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон ва сув фонди ерлари ҳамда тоғ-кон ва бошқа саноат корхоналарига ажратилган ерлар – ер деградациясига қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш жараёнларини мониторинг қилиш объекти ҳисобланади.

Мониторинг ҳамда тупроқ тадқиқоти натижаларига кўра ер майдонлари деградацияси даражаси қуйидагича баҳоланади:

ернинг тузилиши бузилмаган;
антропоген таъсирда бузилган;
деградацияга учрамаган;
кучсиз деградацияланган;
ўрта деградацияланган;
кучли деградацияланган;
ўта кучли деградацияланган.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6377150
5.6K views06:02
Ochish/sharhlash
2023-02-02 08:10:47
#Ҳукумат_қарори

Ўқувчиларга электрон шаҳодатнома бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (44–сон, 31.01.2023 й.) билан Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, битирувчиларга қуйидаги турдаги шаҳодатномалар берилади:

таянч ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома (9-синф);

таянч ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома (9-синф);

умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф);

умумий ўрта таълим тўғрисида (кумуш медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);

умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);

психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6374834
5.4K views05:10
Ochish/sharhlash
2023-02-01 07:30:13
#Президент_қарори

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббуслари қўллаб-қувватланади

"Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–39-сон, 31.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 февралдан:

узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади;

тадбиркорларнинг маҳаллаларда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6374137
7.9K views04:30
Ochish/sharhlash
2023-01-31 07:39:23
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Пахта етиштирувчилар фаолияти янада қўллаб-қувватланади

“Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–23-сон, 26.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларнинг таъсисчиларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириш, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиш қатъиян ман этилади;

пахта-тўқимачилик кластерларига тўрт томонлама битим доирасида олинган мажбуриятлардан ташқари қўшимча мажбуриятларни юклаш тақиқланади.

2023 йил ҳосилидан ҳар йили 1 октябргача пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилади (2023 йил ҳосили учун 2023 йил 1 февралга қадар).

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6373130
4.8K views04:39
Ochish/sharhlash
2023-01-30 07:44:12
#Президент_қарори

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди

“Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–22-сон, 26.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти;
Институт ҳузурида Агробизнес субъектлари салоҳиятини ошириш маркази – Capacity Building Center;
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳузуридаги Қўқон озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш техникуми.

2024/2025 ўқув йилидан
Институтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича дуал таълим тизими жорий қилинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6372478
6.5K views04:44
Ochish/sharhlash
2023-01-27 07:16:26 #Президент_қарори

Халқаро илмий бобуршунослик электрон платформаси яратилади

“Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбобиЗаҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” и Президент қарори (ПҚ–20 сон, 25.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

“Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг Шарқ давлатчилигива маданияти ривожида тутган ўрни” мавзусида халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилади;

“Бобур мероси” халқаро сайёҳлик тарғибот дастури амалга оширилади;

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалик даврига бағишлаб суратга олинаётган “Йўлбарснинг туғилиши” бадиий фильмини якунига етказиш чоралари кўрилади;

Шунингдек, қуйидагилар чоп этилади:

ўзбек, рус ва инглиз тилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига доир “Бобур энциклопедияси”нинг тўлдирилган учинчи нашри;
“Бобур” китоб-альбоми;
Бобур асарлари луғати;
Бобур девонининг мукаммал нашри.

2023/2024 ўқув йилидан ОТМ талабалари учун тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.

2023 йил 1 августгача ўзбек, рус, инглиз тилларида фаолият юритадиган халқаро илмий бобуршунослик электрон платформаси ва унинг мобиль иловаси яратилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6371358
11.6K views04:16
Ochish/sharhlash
2023-01-26 14:32:29
2022 йил декабрь ойида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан янги Меҳнат кодекси 1 000 та нусхада (ўзбек ва рус тилларида) чоп этилган.

Кодексларнинг рус тили нашридаги техник хатолик уларнинг 238 таси сотиб бўлингач аниқланиб, дўконлардан қолган кодекслар зудлик билан йиғиб олинган.

Мазкур техник хатоликка йўл қўйган соҳага масъул шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиб, келгусида бундай хатога йўл қўймаслик чоралари белгилаб олинди.

Ушбу техник хатолиги мавжуд кодексни сотиб олган фуқароларимиз (71) 233-25-65; (33) 280-55-40 рақамларига алоқага чиқишларини сўраймиз. “Адолат” МҲАМ томонидан кодексларнинг тўғриланган шакли Сизга етказиб берилади.

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
14.2K viewsedited  11:32
Ochish/sharhlash
2023-01-25 16:29:14
#Президент_фармони

Республика ижро этувчи ҳокимият органларини шакллантиришга оид ягона талаблар тасдиқланди

“Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–14-сон, 25.01.2023 й.) қабул қилинди

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони (56 573 нафар);
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ягона рўйхати (жами 69 та, шундан вазирликлар – 21 та, қўмиталар – 12 та, агентликлар – 25 та, инспекциялар – 11 та).

Шунингдек, Республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда таркибий бўлинмаларни шакллантириш ҳамда лавозимларни жорий этишга оид ягона талаблар тасдиқланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6369997
11.0K views13:29
Ochish/sharhlash
2023-01-25 08:39:02
#Президент_қарори

Савдо-саноат палатаси фаолияти янада такомиллаштирилади

“Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–15-сон, 23.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Савдо-саноат палатасига бир қатор ваколатлар берилди.

Палата, жумладан, аъзоларининг манфаатларини кўзлаб Олий судга ариза бериши ҳамда иқтисодий, маъмурий, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиши мумкин.

2023 йил 1 февралдан микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Палата аъзолигига, аъзолик ва кириш бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинади.

Ҳужжатнинг
расмий тўлиқ матни:
https://www.lex.uz/docs/6367860
9.8K views05:39
Ochish/sharhlash