Get Mystery Box with random crypto!

#Қонун Болани чет давлатда назоратсиз қолдириш жавобгарликка | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Қонун

Болани чет давлатда назоратсиз қолдириш жавобгарликка сабаб бўлади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–823-сон, 15.03.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон фуқаролигига эга болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш:

БҲМнинг 10 бараваридан 50 бараваригача (3 млн сўмдан 15 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда кўпи билан 30 кунлик муддат белгиланиб, суд ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс зиммасига болани чет давлатдан Ўзбекистонга қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини юклайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6407878