Get Mystery Box with random crypto!

#Президент_қарори Ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларг | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Президент_қарори

Ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади

"Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–92-сон, 11.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан “Нуроний” жамғармасига давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилади.

“Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилига мувофиқ ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади.

“Нуроний ҳар бир оилага масъул” лойиҳаси асосида муаммоли оилаларнинг ҳар бирига “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг бир нафардан аъзолари бириктирилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6404992