Get Mystery Box with random crypto!

#Президент_фармони Тошкент шаҳри учун алоҳида прописка тизим | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Президент_фармони

Тошкент шаҳри учун алоҳида прописка тизими бекор қилинади

“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–67-сон, 08.05.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, жумладан:

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги қонун бекор қилинади;

2024 йил 1 январдан маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлардан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6461609