Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳукумат_қарори Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби белг | Huquqiy axborot | Lex.uz

#Ҳукумат_қарори

Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (226-сон, 01.06.2023 й.) билан Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, адвокатлик гувоҳномаси адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилган жой бўйича ҳудудий адлия органлари томонидан 10 йилга берилади.

Талабгор адвокатлик тузилмасига қабул қилингандан сўнг адвокатлик гувоҳномасини олиш учун аризани “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали электрон шаклда адлия органига юборади.

Адвокатлик гувоҳномасини бериш учун тўлов ундирилмайди.

Ариза юборилгандан сўнг 2 иш кунида адвокатлик гувоҳномаси берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6478021