Get Mystery Box with random crypto!

Ҳукумат қарори билан Қуролли Кучлар ҳарбий тиббиёт академияси | Huquqiy axborot | Lex.uz

Ҳукумат қарори билан Қуролли Кучлар ҳарбий тиббиёт академияси ҳамда Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармалари тузилди.

Жамғармалар маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда – илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирлари;

25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда – аҳолига ўрнак кўрсатган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларини моддий рағбатлантириш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/5237905