Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot | Lex.uz

Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz H
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Telegram kanalining logotibi lexuzofficial — Huquqiy axborot | Lex.uz
Kanaldagi mavzular:
Ҳукумат
Kanal manzili: @lexuzofficial
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.94K
Kanalning ta’rifi

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 18

2022-10-25 08:26:52
#Ҳукумат_қарори

Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади

“Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–407-сон, 20.10.2022 й.) қабул қилинди

2023 йил 1 январдан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда “Ишга марҳамат” мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади.

Махсус ўқув курсларида кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар ҳамда ушбу тоифадаги вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар – бепул, қолган шахслар – пуллик асосда ўқитилади.

2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда сурдопедагогика ва тифлопедагогика йўналишлари бўйича давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 25 фоизга оширилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6248467
10.4K views05:26
Ochish/sharhlash
2022-10-22 08:03:12
#Ҳукумат_қарори

Ҳокимлар кадастр органлари ишига аралаша олмайдиган бўлди

"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–405-сон, 20.10.2022 й.)

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан:

Кадастр агентлигининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини ташкил этиш Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади;
ҳудудий бошқарма ва бўлимлар фаолиятини молиялаштириш республика бюджетидан амалга оширилади;
ҳудудий бўлимлар, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятига ҳокимлар томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади.

2023 йил 1 июлгача Кадастр агентлиги органларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон кўриб чиқиш имкони яратилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6246717
13.3K views05:03
Ochish/sharhlash
2022-10-19 15:05:52
#Ҳукумат_қарори

“Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази” ташкил қилинади

"Республика ҳудудларида инновацион ва инвестиция фаолиятини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (606-сон, 15.10.2022 й.) қабул қилинди

Инвестиция лойиҳалари маркази тузилмасида Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази ташкил этилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида “Инвесторларга кўмак маркази” ташкил этилади.

Марказ инновацион ёндашув асосида барча даражадаги масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга, инвесторлар ва тадбиркорларга “Ягона дарча” тамойили асосида кўмаклашиб боради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6240100
11.8K views12:05
Ochish/sharhlash
2022-10-18 08:02:41
#Ҳукумат_қарори

Субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссияси аъзолари қисқартирилди

“Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (601-сон, 14.10.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 декабрдан субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади.

2022 йил 1 ноябрга қадар “Labor - migration” дастури ва Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизими портали subsidiya.idm.uz дастурий таъминотига интеграция қилинади.

2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқи берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6238561
13.3K views05:02
Ochish/sharhlash
2022-10-17 14:34:27
#Ҳукумат_қарори

Фуқаро зарур ҳужжатларни тақдим этмаган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими ҳужжатларни йиғишга ёрдам кўрсатади

Ҳукумат қарори билан (592-сон, 13.10.2022 й.) "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

Мазкур кўра, ташкилотлар маъмурияти ҳар йили декабрда шахсий варақчалар ва меҳнат дафтарчалари асосида кейинги йилда ҳам умумий, ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхатини тузади.

Фуқаро пенсия тайинлашни сўраб пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб исталган вақтда, бирор муддат билан чекланмаган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс зарур ҳужжатларни тақдим этмаган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими ушбу ҳужжатларни тегишли ташкилотлардан талаб қилиш юзасидан ёрдам кўрсатади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6236060
15.6K views11:34
Ochish/sharhlash
2022-10-15 09:57:18
#Қонун

Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади

“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–793-сон, 12.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунда электрон рақамли имзонинг ва қўлда шахсан қўйилган имзонинг бир хил аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди.

ЭРИ калитини бериш ёки унинг сертификатини рўйхатга олиш бир иш кунидан ошмаслиги керак.

ЭРИ калитига эга бўлган шахслар ЭРИ мавжуд бўлиши талаб қилинадиган давлат хизматларининг барча турларидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 24 ойдан ошмаслиги керак. Бунда ЭРИнинг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6234904
13.6K views06:57
Ochish/sharhlash
2022-10-14 10:57:05
#Президент_қарори

Айрим хомашёларга импорт божхона божи ундирилмайди

“Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–392-сон, 12.10.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 январга қадар айрим хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилади.

Шунингдек, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини тўлаш талаби бекор қилинади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6233618
10.7K views07:57
Ochish/sharhlash
2022-10-12 15:02:33
#Ҳукумат_қарори

Қурилиш жиҳозларига оид стандартлар фақат Қурилиш вазирлиги томонидан қабул қилинади

“Қурилиш coҳaсига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (577-сон, 06.10.2022 й.)

Қарорга кўра, қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштиришнинг асосий мақсадларидан бири этиб эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш белгиланди.

2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар белгилаб қўйилди:

“Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги қиймати смета-ресурс нормалари асосида шакллантирилади;

қурилиш материаллари ва жиҳозларига оид стандартлар фақат Қурилиш вазирлиги томонидан қабул қилинади;

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/6230882
11.2K views12:02
Ochish/sharhlash
2022-10-11 12:47:30
#Президент_қарори

Озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириладиган майдонлар кенгайтирилади

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–387-сон, 06.10.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга маблағлар ажратилади.

Бунда:
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга кредитлар 150 миллион сўмгача гаровсиз берилади;
кредитлар йиллик 14 фоиз миқдорида, 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача ажратилади;
кредитларнинг 50 фоизигача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан нақд пулда тақдим этилади;
кредитлар бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.

2022–2023 йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириладиган майдонлар камида 300 минг гектарга етказилиши белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6229994
5.3K views09:47
Ochish/sharhlash
2022-10-10 15:12:30
#Ҳукумат_қарори

Мурожаатлар билан ишловчи ходимларга мониторинг олиб бориш кўникмалари ўргатилади

Ҳукумат қарори билан (582-сон, 07.10.2022 й.) “Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги” низом тасдиқланди.

Қарорга кўра, мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг малакасини ошириш ва ўқитишнинг асосий вазифаларидан бири, мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги вазиятни тизимли назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш кўникмаларини ўргатиш ҳисобланади.

Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш ҳар 3 йилда камида бир марта амалга оширилади.

Малака ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
таълим муассасаси ва унинг филиалларида ўқитиш;
ходимларнинг иш жойида ўқитиш;
масофавий таълим орқали ўқитиш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6228935
4.3K views12:12
Ochish/sharhlash