Get Mystery Box with random crypto!

“Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ў | Huquqiy axborot | Lex.uz

“Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказишнинг янги тизими жорий этилади.

Унга кўра:

қурилиш соҳасида давлат харидларини ўтказишда танлов ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиш талаб этилмайди;

электрон танлов (тендер) савдоларини амалга ошириш учун танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича комплекс экспертизадан ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/5266507